• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Мифунгар


30 г дан сиртга қўллаш учун 1% крем алюминий тубаларда. ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


Фаол мода 1г кремда: Оксиконазол нитрати - 11,47 (10 мг оксиконазолга мос келади). Ёрдамчи моддалар: стеарил спирти, цетил спирти, оқ вазелин, полисорбат 60, пропиленгликол, бензой кислотаси, тозаланган сув.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган тери ва соч қопламаларининг замбуруғли касалликлари.

Сиртга қўллаш учун. Шикастланган жойга юпқа қават қилиб суткада 1 марта, яхшиси кечасига қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги. Тери микозларида - 2 ҳафта; панжа микозларида: - 1 ой. Касаллик белгиларининг қайталанишларини олдини олиш учун препарат билан даволашни тўлиқ соғайганлик белгиларидан кейин 1-2 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволаш курси 6 ойдан кўп тавсия қилинмайди.

Аллергик дерматит, оғриқлар, қизариш, терини қичишиш, тери тошмаси, терини ёрилиши, ишқаланиши, фолликулит, ачишиш, санчилиш ҳисси кўринишидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин. Юқори сезувчанлик ёки тери қопламларининг таъсирланиши белгилари пайдо бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Имидазол ҳосилаларига, препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; болалик ёши (8 ёшгача).

Мифунгар препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди. Шифокорнинг маслаҳатсиз бошқа маҳаллий қўллаш учун препаратлари билан қўллаш мумкин эмас. Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган ташқи жинсий аъзоларининг замбуруғли касалликларини даволашда жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим.

Қуруқ, 10 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил