• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микостер креми


Крем, 30 г дан тюбикда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Циклопирокс - 1 г Ёрдамчи моддалари: Октилдодеканол, енгил суюқ парафин, стеарил спирти, цетил спирти, тетрадеканол, какос ёнғоғининг мағзидаги ёғ кислоталарининг диэтаноламиди, полисорбат 60, сорбитан стеарати, бензил спирти, сут кислотаси, тозаланган сув 100 г маҳсулотга керакли миқдорда.

Ушбу препарат тери ва тирноқларнинг (замбуруғли касалликлар) бактериал ёки бактериал бўлмаган яллиғланишли микозларни; юз терисининг енгил ва ўртача даражадаги себореяли дерматитини давошлаш учун мўлжалланган.

Тери замбуруғлари: кунига 2 аппликациядан 21 кун, Юзнинг себореяли дерматити: кунига 1 аппликация 28 кун.

Ҳар қандай дори препарати каби Микостер 1% крем алоҳида шахсларда катта ёки кичик яққол ифодаланган ножўя кўринишлар чақириши мумкин: - препарат қўллашни бошланғич босқичида маҳаллий тери реакциялари (ачишишни хис қилиш, терини қизариши ва тошмалар) пайдо бўлиши мумкин, улар айрим ҳолларда кучайиши мумкин, бу белгилар вақтинчалик: даволаш курсини тўхтатишга ҳожат йўқ; - жуда кам ҳолларда ушбу маҳаллий тери реакциялари давомий характерга эга бўлиши мумкин: бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ўзингизнинг шифокорингизга ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай нохуш ёки ножўя кўринишлар тўғрисида хабар беринг.

Ушбу препаратнинг компонентларидан бирига аллергия бор бўлганида, - ушбу препаратни кўзга яқин жойга суртманг; - ичга қўллашдан сақланинг.

Эҳтиёткорлик чоралари. Ушбу препаратни кўзга яқин жойга суртманг. Кандидозлар: Рh даражаси паст бўлган совундан фойдаланиш тавсия қилинмайди (кислотали муҳит кандидаларнинг кўпайишга ёрдам беради). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида. Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

30С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин

3 йил