• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микосептин


30 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


Фаол моддалар 30 г суртмада: Ундецилен кислотаси -1,5 г, Рух ундециленати -6,0 г. Ёрдамчи моддалар: қаттиқ парафин, юмшоқ парафин, қаттиқ парафин (эриш нуқтаси 64-680С), оқ вазелин, стеарин кислотаси, оқ мум, метилпарабен, пальма мойининг моноглицеридлари, олеомакрогол (словапол), тозаланган сув.

Микосептин препаратга сезгир замбуруғлар чақирган тери қопламаларининг замбуруғли касалликларини даволаш ва олдини олиш учун мўлжалланган. Микосептин препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш шифокор томонидан шахсий белгиланади.

Сиртга қўллаш учун. Шикастланган терининг тоза, қуруқ юзасига суткада 2 марта қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги 4-6 ҳафта. Касалликнинг клиник кўринишлари йўқолганидан кейин, қайталанишини олдини олиш учун суртмани суткада 1 марта бир ҳафта давомида ва кейин кунора ёки ҳафтада икки марта бир ой давомида қўйиш тавсия этилади, даволаш курсини қисқартириш касалликнинг қайталанишини хавфини оширади.

Қизариш, тери қопламаларининг қичишиши, шиши, ачишиш ҳисси, тери тошмалари кўринишидаги препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Юқори сезувчанликнинг белгилари пайдо бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

Ундецилен кислотаси ва унинг ҳосилаларига, парабенларга, препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; болалик ёши (2 ёшгача).

Микосептин препаратини очиқ жароҳат юзасига, тери қопламаларининг шикастланган юзаларига, периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас, суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак.

25 С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил