• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микомакс


"Капсулалар, 150 мг дан. 1 капсуладан Al/ПВХ/ПЭ/ПВДХ блистерда. Хар бир блистер қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Фаол моддалар: Флуконазол 150 мг. Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, қайта желатинланган крахмал, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, натрий лаурил сульфати. Капсула таркиби: 150 мг - Patent blue (E131) бўёвчиси титан икки оксиди (Е171), желатин, қора сиёҳ (Attramentum nigrum) - шеллак, темир (III) оксиди, н-бутанол, метилланган саноат спирти, соя лецитини, DC 1510 кўпиришга қарши.

Криптококкоз, криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа жойлашишини ҳам қўшиб (шу жумладан ўпка, тери), меъёрий иммун жавоби бўлган беморларда ҳам, иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда) беморларда ҳам; препаратни ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин; - ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемияни, диссеминарланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, ҳамда кандидознинг ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омилларда ўтказилиши мумкин. - шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумни (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари; ОИТС ли беморларда орофарингиал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш; - генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда); кандидозли баланит; - хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш, улар бундай инфекцияларга цитостатиклар билан химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида мойилликка эга бўладилар; - тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз, тери кандидози; - чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва иммунитети меъёрида бўлган беморлардаги гистоплазмоз.

Ичга Катталарга криптококкли менингитда ва бошқа жойлашувдаги криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларида даволашнинг давомийлиги микологик текширишларда тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади. ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида буюрилади. Кандидемияда, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса- 200 мг данни ташкил қилади. Клиник самараси етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги клиник самарасига бо½лиқ. Орофарингеал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволашнинг давомийлиги 7-14 кун. Иммунитетнинг яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада давомийроқ бўлиши мумкин. Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади. Кандидознинг бошқача жойлашувларида (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикстланишида, кандидурияда, тери ва шиллиқ қаватларининг кандидозида ва бошқаларда даволашнинг давомийлиги 14-30 кун бўлганида самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил қилади. ОИТС ли беморларда бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан кейин орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун, препаратни 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюриш мумкин. Қин кандидозида флуконазолни ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта ишлатиш мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгаради. Айрим беморларга тез-тезроқ қўллашни талаб қилиш мумкин. Candida чақирган баланитда флуконазол бир марта ичга 150 мг дозада буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянинг ривожланиш даражасига қараб 50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Ёйилган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропениянинг пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан кўпроқга ошганидан кейин даволаш яни 7 сутка давомида давом эттирилади. Тери микозларида, оёқ панжаси, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия қилинадиган доза 150 мг ҳафтада 1 мартни ёки 50 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, аммо оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ даволаш талаб қилиниши (6 ҳафтагача) мумкин. Кепакланувчи темираткида - 300 мг ҳафтада 1 марта, 2 ҳафта давомида, айрим беморларга 300 мг учинчи доза талаб қилиши мумкин шу вақтнинг ўзида, қатор ҳолларда бир марталик 300-400 мг ни қабул қилиш етарли бўлади. Даволашнинг муқобил тартиби бўлиб, 50 мг дан кунига 1 марта 2-4 ҳафта давомида қўллаш ҳисобланади. Онихомикозда тавсия қилинадиган доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқнинг алмашинувигача давом эттириш (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) лозим. Қўл ва оёқ панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун меъёрда мувофиқ 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади. Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада 2 йил давомида қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади; у кокцидиомикозда 11-24 ойни; паракокцидиомикозда 2-17 ойни; споротрихозда 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин. Болаларда катталардагига ўхшаш инфекциялардаги каби даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик самарасига бо½лиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ошиқ суткалик дозада қўллаш керак эмас. Препарат ҳар куни суткада 1 марта қўлланади. Шиллиқ қаватларининг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткаси 3 мг/1 кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/1 кг зарб дозани буюриш мумкин. Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг о½ирлигига қараб суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдни олиш учун, уларда инфекциянинг ривожланишини хавфи цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланган нейтропения билан бо½лиқ, препарат индукцияланган нейтропениянинг яққоллигини ва давомийлигини сақланишига қараб суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади. Буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган болаларда. Препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал бо½лиқликдагидек) камайтирилиши керак. Кекса ёшдаги беморларда. Буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлмаганида препаратни одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси 50 мл/миндан камда) дозалаш тартибини қуйида кўрсатилганидек тўғирлаш лозим. Буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланиши. Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. У бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган беморларга буюрилганида аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим. Агарда креатинин клиренси (КК) 50 мл/мин дан кўпни ташкил қилса, препаратнинг одатдаги дозаси (тавсия қилинадиган дозанинг 100%) қўлланади. КК 11 дан 50 мл/мин гачада бўлганида тавсия қилинадиган дозани 50% га тенги қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг битта дозаси гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Таъмни бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал о½риқлар, кам жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотранс-феразалар, аспартатаминотрансферазалар фаоллигини ошиши, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши). Нерв тизими томонидан: Бош оғриғи, бош айланиши, кам-тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: Кам - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, кам - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайел синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: Кам - буйракларнинг фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипокалиемия.

Терфенадин ёки астемизол ва бошқа QT интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; - препаратга ёки азол бирикмалари тузилиши бўйича яқинларга юқори сезувчанлик; - болалик ёши (3 ёшгача).

Флуконазол қўллашнинг кам ҳоллари жигарнинг токсик ўзгаришлари билан, шу жумладан ўлим билан якунланган, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда бирга кечган. Флуконазол билан бо½лиқ блган гепатотоксик самаралари ҳолида, уларни умумий суткалик дозасига, даволашнинг давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ бо½лиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган, унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, улар Флуконазол билан бо½лиқ бўлиши мумкин, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратларни қўллаганда о½ир тери реакцияларини ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар. Юзаки замбуру½ли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган холларда ва у Флуконазол билан аниқ бо½лиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуру½ли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўпшаклли эритема пайдо бўлганида Флуконазолни бекор қилиш керак. Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил