• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ламизил спрейи


Сиртга қўллаш учун 1% спрей: юқори зичликдаги полиэтилен (ЮЗП) қопқоқча ва полипропилен цилиндр шаклли пуркагичли флаконда 15 мл ёки 30 мл дан. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади

Рецептсиз

Спрей



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Тербинафин гидрохлориди - 10 мг. Ёрдамчи моддалар: цетостеарил эфири макроголи, тозаланган сув, этанол, пропиленгликоль, азот.

Trichophyton (шу жумладан, T. rubrum, T. mentagrophytes, T. verrucosum, T. violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum дерматофитлар чақирган терининг замбуруғли инфекцияларини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан оёқ панжаларининг микозлари (оёқ панжалари «замбуруғи»), чов эпидермофитиялари (tinea cruris), тананинг текис терисининг замбуруғли шикастланишлари (tinea corporis). Ранг-баранг темиратки (Pityriasis versicolor), Pityrosporum orbiculare чақирган (Malassezia furfur номи билан ҳам маълум бўлган).

Сиртга. Катталар: Ламизил спрейини кўрсатилишига қараб кунига бир ёки икки марта қўллаш мумкин. Препаратни қўллашдан аввал шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш керак. Препарат тери яхши намланиш учун керак бўлган миқдорда шикастланган жойларга ҳам, унинг атрофларига ҳам сепилади (спрей). Тананинг катта замбуруғли шикастланишларида 30 мл спрей қўллаш тавсия этилади. Даволашнинг давомийлиги ва препаратни қўллаш карралиги: Тана, болдирларнинг дерматомикози: 1 ҳафта; суткада 1 марта; Оёқ панжаларининг дерматомикози: 1 ҳафта; суткада 1 марта; Рангбаранг темиратки: 1 ҳафта; суткада 2 марта. Ламизил спрейи ёки эритмасини кекса ёшли шахсларда дозалаш тартиби юқорида таърифлангандан фарқ қилмайди Ламизил спрейини болаларда қўллаш: Ламизил спрейи ёки эритмасини болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун препаратни болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат қўйилган жойларда қизариш, қичишиш ёки ачишиш туйғуси пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар.

Тербинафинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай нофаол ингредиентига бўлган юқори сезувчанлик.

Клиник кўринишларининг яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунлари аниқланади. Мунтазам даволанмаган ёки уни муддатидан олдин тўхтатган ҳолда, инфекцияни қайталанишини хавфи бор. Бир ҳафта даволашдан кейин агарда яхшиланиш белгилари аниқланмаса, диагнозни қайта аниқлаш керак. Терининг шикастланган жойларига Ламизил қўйилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки спирт таъсирланиш чақириши мумкин. Ламизил спрейи фақат сиртга ишлатиш учун мўлжалланган. Уни кўзга тушишидан сақланиш керак, чунки у таъсирланиш чақириши мумкин. Препарат тасодифан кўзга тушганида, дарҳол уларни оқар сувда ювиш керак, турғун қўзғалиш кўринишлари ривожланган ҳолда эса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агарда ингаляцияда препарат тасодифан нафас йўлларига кирган бўлса, унда қандай бўлмасин симптомлари пайдо бўлган ҳолда ва айниқса улар турғун сақланса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

Болалар олаолмайдиган жойда, 30°С дан паст бўлган ҳароратда сақланади. Музлатилмасин.

3 йил