• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Клотримазол


Контур уяли ўрамларда 6 та таблеткадан

Рецептсиз

Қинга киритиш учун - вагинал таблеткалари



Қўшимча маълумотлар


1 вагинал таблеткада фаол модда: Клотримазол – 100 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, микрокристалли целлюлоза, лимон кислотаси, магний стеарати.

Candida ва/ёки Trichomonas vaginalis туркумидаги дрожжесимон замбуруғлар қўзғатган генитал инфекцияларида (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз); Клотримазолга сезувчан бўлган бактериялар қўзғатган генитал суперинфекцияларида.

Клотримазол вагинал таблеткалари кечаси қинга орқага ётган ҳолда оёқни бир оз букиб имкони борича чуқурроқ киритилади.

Баъзида қуйидаги маҳаллий аллергик реакциялар кузатилади: ўтиб кетувчи қизариш, ачишиш, қичишиш, кам ҳолларда экзантема.

Клотримазолга ёки ушбу дори шаклининг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ментсруация даврида Клотримазолни қўллаш мумкин эмас.

Урогенитал реинфекцияларини олдини олиш учун бир пайтни ўзида жинсий шерикни ҳам даволаш зарур. Трихомониазда даволашни самарасини ошириш учун клотримазол-Акри билан биргаликда умумий (системалик) таъсирга эга бўлган бошқа дори воситалар билан биргаликда қўллаш зарур (масалан: метронидазол билан). Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўлланилиши. Клиник ва экспериментал изланишларда клотримазол ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўлланилганда аёл ёки ҳомила (болага) салбий таъсир кўрсатганлиги ҳақида маълумотлар олинмаган. Аммо препаратни ушбу ҳолатларда қўллаш мумкинлиги индивидуал равишда шифокор маслаҳатидан сўнг ҳал қилинади. Клотримазол ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида (триместрда) айниқса эҳтиётлик билан қўлланилиши керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25 С юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил