• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кардидерм


5 г ва 15 г дан тубаларда

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


Фаол маддалар: Клотримазол - 1% в/и, Бекламетазон дипропионати - 0,25% в/и, Гентамицин сульфати гентамицин асосига (1000 мк/мг) эквивалент - 0,1% в/и

Кандидерм креми кенг доирали экземаларни ва иккиламчи бактериал ва/ёки замбуруғли инфекциялар билан асоратланган бошқа яллиғланишли ва аллергик дерматозларни маҳаллий даволаш учун кўрсатилган. Бу ҳолат дерматозлар, сурункали дерматитлар, эритразма, экзематоид дерматитлар, дишидроз, контакт дерматитлар, себореяли дерматитлар, нейродерматитлар, пустуляр хуснбузарлар, фолликуляр дерматитлар, интертиго, импетигони ўз ичига олади. Кандидерм креми шунингдек ўраб олувчи темираткида иккиламчи бактериал инфекция қўшилганида ҳам ишлатилади.

Кандидерм креми юпқа қилиб шикастланган соҳага, уни тўлиқ ёпган ҳолда қўйилади. Кунига 2-3 марта қўйилади. Айрим пациентларда тез-тезроқ қўлланганида тузалишга эришилади.

Гормонал воситалар маҳаллий ишлатилганида учрайдиган ачишиш, қуруқлик, фолликулёз, гипертрихоз ва хуснбузарли тошма каби реакциялар учрайди. Ножўя самаралари кўпинча боғлов қўйилганида учрайди ва улар мацерацияни, тери атрофиясини, стриплар ва эзилишларни ўз ичига олади. Гентамицин клотримазол билан маҳаллий ишлатилганида ўткинчи таъсирланишни чақириши мумкин, уларга эритема, яраланиш, кепчиш, қатламланиб кўчиш, шиш, қичишиш, уртикария ва терининг умумий таъсирланиши киради.

Ушбу препарат тери туберкулёзида, сувчечак, оддий герпес, қизамиқ, қизамиқли чечак, терининг сифилитик шикастланишида ва препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига ўта юқори сезувчанликда ишлатилмайди.

Бу препарат ҳомиладорлик вақтида катта миқдорда ёки узоқ вақт ишлатилиши мумкин эмас. Эҳтиёткорлик. Маҳаллий антибиотикни узоқ муддат ишлатиш сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ўсишига олиб келиши мумкин. Агарда бу юз берса, даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Маҳаллий қўлланадиган кортикостероидни ёки гентамицинни тизимли сўрилиши боғлов материали қўлланганида ёки тери юзаси шикастланганида ошади. Гентамицинни очиқ жароҳатларга ёки терининг шикастланган юзасига қўйиш мумкин эмас.

25 С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган, ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил