• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Гепарин суртмаси


Алюмин тубаларда 25 г дан

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


100 г га ҳисоблаганда фаол моддалар: Гепарин - 10 000 ТБ (0,0833 г) Анестезин - 4 г Бензилникотинат - 0,08 г Асос: Дистилланган глицерин, тиббиёт вазелини, косметика стеарини, маккажўхори мойи, эмульгатор №1, нипагин, нипазол, тозаланган сув-100г. "

Юзаки веналарнинг тромбофлебитни олдини олиш ва даволаш; юмшоқ тўқималарнинг локализацияланган инфильтратлари ва шишлари; пайлар ва бўғимларнинг травмалари; юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг лат ейишлари

Суртма юпқа қилиб шикастланган соҳага терининг 3-5 см диаметрли майдонига 0,5-1,0 г ҳисобида қўйилади ва эҳтиёткорлик билан терига ишқаланади. Ташқи геморроидал тугунларнинг тромозида суртма бўз матога суртилади ва бевосита тромбланган тугунларга қўйиб боғланади. Шу мақсадда тўғри ичакка киритиш учун гепарин суртмаси шимдирилган тампон ҳам ишлатилиши мумкин. Суртма суткада 2-3 марта ҳар куни, то яллиғланиш кўринишлари тўла йўқолмагунча, ўртача 3-7 кун қўлланади. Даволашнинг муддати шифокор томонидан белгиланади.

Терининг аллергик реакциялари

Сиртга қўллаш учун бошқа воситалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Гепарин суртмасини қон кетишида, ҳамда очиқ жароҳатларга, шиллиқ қаватларга ва маҳаллий йирингли жараёнлар бўлганида қўллаш тавсия этилмайди. Томирларнинг ўтказувчанлиги юқори бўлганида суртмани эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак

Ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда

3 йил