• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дермазол шампуни


Шампунь 2%- 50 мл ёки 100 мл флаконларда, картон қутига жойланган. Шампунь 2%- 8 мл дан пакетчаларда.

Рецептсиз

Шампунь



Қўшимча маълумотлар


1 мл шампунда таъсир қилувчи модда: Кетоконазол - 20 мг Ёрдамчи моддалар: натрий лаурилсульфат, кокодиентаноламид, натий хлориди, хлорид кислотаси, ароматизатор, бўёвчи натрий гидроксиди, динатрий монолаурил, сульфосукцинат эфири, бутилланган гидрокситолуен, пропиленгликоль, тозаланган сув.

Дермазол шампуни бошни сочли қисми терисини замбуруғли шикастланишларини даволаш учун мўлжалланган: қазғоқ, себорей экзема, кепаксимон темиратки.

Шампунь илиқ сув билан бирга бошни сочли қисмига қўйилади ва 3-5 минутга қолдирилади, сўнгра ювиб ташланади. Кепаксимон темираткида шампунь суткада 1 марта қўлланади, даволаш курси – 5 сутка. Себорей дерматит ва темираткида бошни сочли қисмига шампунь суткада 1 марта3 кун давомида қўлланади; серобей дерматити ва қазғоқда – ҳафтада 1 марта.

Онда-сонда қуйидаги маҳаллий реакциялар аниқланади: терини қўзғалиши, қичишиш, ачишиш ҳисси, сочларни юқори ёғлиқлиги ёки қуруқлиги, соч тўкилишини кучайиши; алоҳида ҳолларда – сочни рангини ўзгариши (кимёвий шикастланишлари ва сочлари оқ бўлган пациентларда). Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакция пайдо бўлган ҳолда шампунь қўллашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Дермазол фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Шампуни кўзга тушишидан сақланиш керак. Агарда у юз берса, уни сув билан ювиб ташлаш керак.

Хона ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил