• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дермазол


15 г ёки 30 г дан крем тубада, картон қутига жойланган

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


1 г кремда таъсир қилувчи модда: Кетоконазол - 20 мг; Ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, пропиленгликоль, динатрий ЕДТА, тозаланган сув, оқ юмшоқ парафин, кетостерил спирти, кетомакрогол 1000, суюқ оч парафин, сувсиз натрий сульфати.

Терининг замбуруғли шикастланишларни даволаш, дерматофитлар чақирган қўл, оёқлар ва чов соҳаларининг эпидермофитияси.

Тери кандидозида, тери дерматомикозида, қўл ва оёқлар эпидермофитиясида 2% ли Дермазол кремини терининг шикастланган соҳасига кунига 1 ёки 2 марта суртиш тавсия этилади. Себорейли дерматитда 2% ли Дермазол кремини шикастланган соҳага, касаликнинг оғирлигига қараб, кунига 1 ёки 2 марта суртилади. Даволашни етарли даражадаги вақт мобайнида давом эттириш лозим, энг ками – касалликнинг барча симптомлари йўқолгандан сўнг бир неча кун. Агарда даволашнинг 4 ҳафтасидан сўнг яхшиланиш бўлмаса, ташҳисни аниқлаш лозим. Одатда кепаксимон темираткининг даволаш курси 2-3 хафта давом этади.

Маҳаллий қўлланганда айниқса, даволашнинг биринчи кунларида терида қичима, юқори ёғлик/қуруқлик пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қўллашдаги огоҳлантириш. Даволанишни бошлашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг. Крем фақат сиртга ишлатилади. Кўзга тушган вақтида уларни сув билан яхшилаб ювиш лозим. Кремни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлласа бўлади.

Кузатилмаган

Хона ҳароратида, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил