• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фунготербин


1% спрейи сиртга қўллаш учун 15 мл ёки 30 мл дан насос дозаторли полимер флаконларда.

Рецептсиз

Спрей



Қўшимча маълумотлар


100 г спрейда фаол модда сифатида: 1,0 г- тербинафин гидрохлориди ёрдамчи моддалар - мочевина (карбамид) - 1,0 г, бутилгидрокситолуол (дибунол) - 1,0 г, 95% этил спирти (этанол), тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон ((повидон), (коллидон)), пропиленгиколь - 100 г гача.

Терининг замбуруғли касалликларини даволаш ва олдини олишда фойдаланилади. Терининг замбуруғли инфекциялари, шу жумладан оёқ панжалари микози (оёқ панжаси «замбуруғи»), чов эпидермофитияси (tinea cruris), Truchophyton (T. rubrum, T. mentagrophytes, T. verrucosum ва T. violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum каби дерматитофитлар чақирган тананинг силлиқ терисининг замбуруғли шикастланишлари (tinea corporis). Candida тури ачитқисимон замбуруғлари (масалан, Candida albicans) чақирган тери инфекциялари. Pityrosporum orbiculare (шунингдек, Malassezia furfur номи билан маълум бўлган) чақирган рангбаранг темиратки (Pityrosporum versicolor). Бошнинг сочли қисмининг себореяли дерматити (қазғоқ).

Препарат терига суткада бир ёки икки марта суртилади. Спрейни суртишдан олдин шикастланган соҳаларни тозалаш ва қуритиш керак. Препарат шикастланган соҳаларга, уларни яхшилаб намлаш учун етарли миқдорда сепилади ва бундан ташқари ҳам шикастланган, ҳам интакт терига яқин соҳаларга ҳам суртилади. Даволашнинг ўртача давомийлиги: Тана, болдирларнинг дерматомикози: 1 ҳафта кунига 1 марта. Оёқ панжаларининг дерматомикози: 1 ҳафта кунига 1 марта. Тери кандидози: 1-2 ҳафта кунига 1 ёки 2 марта. Рангбаранг темиратки: 1 ҳафта кунига 1 ёки 2 марта. Фунготербинни болаларда қўлланиши: Болаларда препарат билан даволаш тажрибаси чекланган, шунинг учун Фунгитербинни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кам ҳолларда спрей суртилган жойларда терининг қизариши, қичишиш ёки ачишиш ҳисси бўлиши мумкин, бироқ ушбу ҳолатлар сабабли даволашни тўхтатиш кам талаб этилади. Юқорида келтирилган бу симптомларни кам бўладиган аллергик реакциялардан фарқлаш керак, улар кам бўлади, бироқ - тарқалган тошма ва/ёки қизариш, эшакеми, ангионевротик шиш, такрорий аллергик реакция пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болалик ёши (12 ёшгача). Эҳтиёткорлик билан Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, алкоголизм, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўсмалар, модда алмашинувининг касалликлари, қўл ва оёқларнинг томирларини окклюзион касалликлари.

Клиник кўринишларнинг яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунларида аниқланади. Мунтазам даволанмаслик ёки уни муддатидан олдин тўхтатиш ҳолларида инфекциянинг қайталанишини хавфи мавжуд. Агарда даволашнинг иккинча ҳафтасидан кейин ҳам яхшиланиш белгилари аниқланмаса, ташхисни қайта кўриб чиқиш керак. Спрей фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Препарат тасодифан кўзга тушганида, дарҳол уларни оқар сувда ювиш керак. Экспериментал тадқиқотларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Ҳозирги вақтгача Фунготербин спрейи қўлланганида қандай бўлмасин ривожланиш нуқсонлари тўғрисида хабар берилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллашнинг клиник тажрибаси жуда чекланганлиги туфайли, спрей фақат қатъий кўрсатмаларга мувофиқ, она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўлланади. Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади. Бироқ Фунготербин спрей препарати эмизикли она томонидан қўлланганида тери орқали фаол модданинг оз миқдори сўрилади, шунинг учун чақалоққа нохуш таъсирнинг эҳтимоли кам.

Болалар олаолмайдиган жойда, 20 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил