• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фунготербин


1% крем алюмин тубаларда 15 г дан. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


100 г кремда фаол модда: Тербинафин гидрохлориди – 1,0 г. ёрдамчи моддалар – натрий бензоати, пропиленгликоль, полиэтиленоксид 1500, полиэтиленоксид 400, дистилланган моноглицеридлар, эмульгатор №1, зайтун мойи, дибунол, карбамид, тозаланган сув – 100 г гача.

Дерматофитлар чақирган терининг замбуруғли инфекциялари – Trichophyton (масалан, T.rubrum, T.mentagrophytes, T.verrucosum, T.violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum каби. Candida уруғи (масалан, Candida albicans) ачитқисимон замбуруғлар чақирган тери инфекциялари. Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur номи остида ҳам маълум бўлган) чақирган турли рангли темиратки (Pityriasis versicolor).

Препарат суткада бир ёки икки марта терига қўйилади. Кремни қўйиш олдидан шикастланган жойни тозалаш ва қуритиш керак. Крем юпқа қават қилиб терининг шикастланган ва туташ жойларига қўйилади ва енгил ишқаланади. Бичилиш билан бирга кечувчи инфекцияларда (сут безларининг ости, бармоқлар ораси, думбалар ораси, чов соҳаси), крем қўйилган жойларни дока билан ёпиш мумкин, айниқса кечасига. Даволашнинг ўртача давомийлиги: Тана, болдирларнинг дерматомикози: кунига 1 марта 1 ҳафта. Оёқ панжаларининг дерматомикози: кунига 1 марта 1 ҳафта. Тери кандидози: кунига 1-2 марта 1-2 ҳафта. Турли рангли темиратки: кунига 1 ёки 2 марта 2 ҳафта.

Кам ҳолларда крем қўйилган жойда қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси аниқланган, бироқ, бу кўринишлар камдан-кам даволашни тўхтатишга олиб келган. Юқорида келтирилган белгиларни аллергик реакциялардан масалан, эшакемидан фарқлаш керак, улар камдан-кам пайдо бўлади, бироқ улар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, 12 ёшгача болалар (клиник тажрибаларнинг етарли эмаслиги).

Крем фақат сиртга ишлатишга мўлжалланган. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Клиник кўринишлари яққоллигининг камайиши одатда даволашни биринчи кунларида аниқланади. Даволаниш мунтазам бўлмаган ёки у муддатидан олдин тугатилган ҳолда, инфекцияни қайталаниши хавфи бор. Агарда икки ҳафта даволангандан кейин яхшиланиш белгилари аниқланса, ташхисни верификациясини ўтказиш керак. Эҳтиёткорлик билан Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, алкоголизм, қон касалликлари, ўсмалар, модда алмашинувини касалликлари, қўл ва оёқ томирларининг патологияси, лактация даври. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши. Экспериментал текширишларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланган эмас.Фунготербин крем препаратини қўллаш ҳозирги вақтга қадар ривожланишни қандай бўлмасин нуқсонлари ҳақида хабар берилмаган. Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади. Бироқ, эмизувчи она Фунготербин® крем препаратини қўллаган ҳолида, тери орқали фаол модданинг кўп бўлмаган миқдори сўрилади, шунинг учун чақалоққа нохуш таъсирини эҳтимоли кам.

Болалар олаолмайдиган жойда, 15 С дан 20 С гача ҳароратда

2 йил