• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Флуконазол


"1, 4 ёки 7 капсуладан контур уяли ўрамда. 4 ёки 7 капсуладан шиша банкада. Дорихоналардан бериш тартиби Капсулалар 0,15 г №1 – рецептсиз; капсулалар 0,05 г, 0,1 г №7; - рецепт бўйича.

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Флуконазол 50 мг ёки 150 мг. ёрдамчи моддалари: сут қанди, крахмал 1500, аэросил, магний стеарати, натрий лаурилсульфати.

криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва ушбу инфекцияни бошқа локализациялариди (шу жумладан ўпкаларда, терида), иммун жавоби меъёридаги ва турли шаклидаги иммуносупрессияли беморларда (шу жумладан СПИД билан касалланганларда, аъзоларнинг трансплантациясида); препарат СПИД ли беморларда криптококк инфекциясини олдини олиш учун қўлланилиши мумкин; - ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, тарқалган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекцияларининг бошқа турлари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўллари инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмали беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ва иммуносуппресив даволаш курсини ўтаётган беморларда, ҳамда кандидоз ривожланишига мойиллик келтирадиган бошқа омиллар мавжудлигида; - шиллиқ пардалар кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқум (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизил ўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари; СПИД ли беморларда орофарингеал кандидоз қайталанишини олдини олиш; - генитал кандидоз: вагинал кандидоз (ўткир ва сурункали қайталанувчи), вагинал кандидознинг қайталаниш тез-тезлигини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (бир йилда 3 ва ундан кўпроқ эпизодлар бўлганида); кандидозли баланит; - хавфли ўсмаси бўтган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш, улар цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур терапияси натижасида бундай инфекцияларга мойил бўладилар; - тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, чот соҳаси микозлари; кепаксимон темиратки, онихомикоз; тери кандидози; - чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, иммунитети меёрида бўлган беморлардаги споротрихоз ва гистоплазмоз.

Катталарга криптококк менингитида ва бошқа локализацияли криптококк инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра даволаш 200-400 мг дозада суткада бир марта буюриб давом эттирилади. Криптококк инфекцияларида даволаниш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган препаратнинг клиник самарасига боғлиқ; криптококк менингитида даволаниш камида 6-8 ҳафта давом эттирилади. СПИД ли беморларда криптококк менингитини олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлик курси нихоятига етказилганидан сўнг, флуконазол 200 мг/сут дозада узоқ вақт давомида буюрилади. Кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда одатда биринчи кун 400 мг, сўнгра эса 200 мг ташкил қилади. Клиник самараси етарли бўлмаса препарат дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги препаратни клиник самарасига боғлиқ. Орофарингеал кандидозда препарат одатда 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади; даволаш давомийлиги - 7-14 кун. Зарурати бўлганида, иммунитети яққол пасайган беморларда даволаш давомлийроқ бўлиши мумкин. Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида протезларга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалар билан бирга буюрилади. Кандидознинг бошқа локализацияларида (генитал кандидоздан ташқари), масалан эзофагитда, инвазив бўлмаган бронх-ўпка шикастланишларида, кандидурияларда, тери ва шиллиқ пардаларнинг кандидозида ва б. самарали доза одатда 50-100 мг/сут ташкил қилади ва даволаниш давомийлиги 14-30 кун. СПИД ли беморларда орофарингеал кандидозининг олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан кейин препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин. Вагинал кандидозда флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қўлланади. Вагинал кандидоз қайталанишининг тез-тезлигини камайтириш учун препарат 150 мг дозада ойига 1 марта ишлатилиши мумкин. Даволанишнинг давомийлиги шахсий белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариши мумкин. Баъзи беморларга тез-тезроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин. Candida чақирган баланитда флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия этиладиган дозаси замбуруғли инфекциясининг ривожланиш хавф даражасига боғлиқ бўлиб, суткада 1 марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Ёйилган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ сақланиб турган нейтропенияси бўлган беморларга тавсия этиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконозол кутилаётган нейтропения ривожланишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давом эттирилади. Тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, чот соҳаси терисининг микозларида ва тери кандидозларида тавсия этиладиган доза 150 мг ҳафтада 1 марта ёки 50 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, аммо оёқ панжасининг микозларида даволаш узоқроқ вақтни талаб қилиши мумкин (6 хафтагача). Кепаксимон темираткида - 300 мг дан ҳафтада 1 марта 2 ҳафта давомида, баъзи беморларга эса учинчи ҳафтада ҳам 300 мг қабул қилиш талаб қилиниши мумкин, шу билан бир вақтда баъзи ҳолларда бир марта 300-400 мг қабул қилиш етарли бўлади. Альтернатив даволаш схемаси - 50 мг дан кунига 1 марта 2-4 ҳафта давомида. Онихомикозларда тавсия этиладиган доза – 150 мг ҳафтада 1 марта. Инфицирланган тирноқ янгилангунга қадар (то янги тирноқ ўсиб чиққунча) даволашни давом эттириш лозим. Қўллар, оёқлар бармоқларининг тирноқларини қайтадан ўсиб чиқиши учун нормада мос равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади. Чуқур эндемик микозларда препаратни 200-400 мг/сут 2 йил давомида қўллаш талаб этилиши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий белгиланади; у кокцидиомикозда - 11-24 ой; паракокцидиомикозда-2-17 ой; споротрихозда 1-16 ой ва гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин. Болаларда катталардаги ўхшаш инфекциялардаги каби, даволанишнинг давомийлиги клиник ва микологик самарасига боғлиқ. Болаларда қўлланадиган суткалик доза катталарга буюриладиган суткалик дозадан ошмаслиги лозим. Препарат ҳар куни суткада 1 марта қўлланади. Шиллиқ пардалар кандидозида флуконазолнинг тавсия этиладиган дозаси 3мг/кг/сут. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш учун 6 мг/кг зарб доза буюрилиши мумкин. Ёйилган кандидоз ёки криптококк инфекцияни даволаш учун, касалликнинг оғирлигига қараб, тавсия этиладиган доза 6-12 мг/кг/суткани ташкил қилади. Инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур терапияси натижасида ривожланган нейропения билан боғлиқ бўлган иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияни олдини олиш учун, препарат индукцияланган нейтропенияни яққоллиги ва сақланишини давомийлигига қараб 3-12 мг/кг/сут дозада буюрилади. Буйракларнинг фаолияти бузилган болаларда препаратнинг суткалик дозасини буйракларнинг етишмовчилиги даражасини яққоллигига мос равишда камайтириш керак (худди катталардаги пропорционал боғлиқликдаги каби). Кекса ёшдаги беморларда буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлмаганида препаратни одатдаги дозалаш тартибига амал қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси 50 мл/мин) дозалаш режасини қуйида келтирилганидагидек мослаш лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда–жигар фаолиятининг бузилиши (гипербилирубинемия, аминотрансферазалар, аспартатамино-трансферазалар, ишқорий фосфатазалар фаоллигини ошиши). Асаб тизими томонидан: Бош оғриши, кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш тизими томонидан: Кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялари: Тери тошмаси, кам – ёмон сифатли экксудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалари: Кам ҳолларда - буйраклар фаолиятининг бузилиши, алопеция, гиперхолистеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

терфенадин ёки астемизол ва QT интервалини узайтирадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш. - препаратга юқори сезувчанлик. - ҳомиладорлик ва эмизиклик даври, болалик ёши (6 ойгача). Ҳомиладорлик ва лактацияда: Ҳомиладорларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, оғир ёки беморнинг ҳаётига хавф туғдирадиган замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари, агарда кутилаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан зиёдроқ бўлганида. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагича бўлишлиги туфайли, уни лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

- Кам ҳолларда флуконазолни қўллаш жигарда токсик ўзгаришлар билан бирга кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Бу ҳолатлар асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда кузатилади. - Флуконазол билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самараси ҳолида, умумий суткалик дозасига, даволанишни давомийлигига, беморнинг жинсига, ёшига аниқ боғлиқлилиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтар бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Флуконазол билан боғлиқ бўлган жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак. - СПИД ли беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакциялари ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юзаки замбуруғ инфекцияси бўлган беморларда, тошма ривожланган ҳолда ва у аниқ флуконазол қабули билан боғлиқ деб баҳоланганида, препаратни бекор қилиш лозим. - Инвозив/тизимли замбуруғ инфекцияси бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида уларни синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўпшаклли эритема пайдо бўлса, флуконазолни бекор қилиш керак. - Флуконазол цизаприд, астемизол, рифабутин ёки цитохром Р450 тизими томонидан метаболланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил