• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Терфалин


Сиртга қўллаш учун 1% спрей, флаконда 30 г

Рецептсиз

Спрей



Қўшимча маълумотлар


Тербинафин гидрохлориди

Сезгир қўзғатувчилар чақирган (трихофития, микроспория, эпидермофития, руброфития, тери ва шиллиқ қаватларининг кандидози) тери ва тирноқларни замбуруғли касалликларида (онихомикоздан ташқари); ранг-баранг турланувчи темираткида (фақат маҳаллий қўллаш учун дори шакллари) қўлланади.

Препаратни кўрсатилишига қараб суткада 1 ёки 2 марта қўллаш мумкин. Препаратни қўллашдан олдин зарарланган соҳаларни яхшилаб тозалаб қуритиш керак. Препаратни зарарланган жойларга улар яхши намлангунича сепилади, ва ундан ташқари зарарланган жойларнинг атрофидаги терига сепилади. Даволашнинг ўртача давомийлиги ва препаратни қўллаш сони:: - тана, болдирлар дерматомикозида: 1 ҳафта; суткада 1 марта; - оёқ панжаси дерматомикозида: 1 ҳафта; суткада 1 марта; - оёқ панжаси замбуруғи чақирган терининг муғузланиши, ёрилишлари, тери қичиши ва қипиқланишида: 2 ҳафта; суткада 1-2 марта; - ранг-баранг темираткида: 1-2 ҳафта; суткада 1-2 марта; - тери кандидозида: 1-2 ҳафта; суткада 1-2 марта - Одатда клиник белгиларнинг яққоллигини камайиши даволашнинг биринчи кунларидаёқ аниқланади. Агарда даволаш номунтазам ёки олдиндан тўхтатилса, инфекциянинг қайталланиш хавфи мавжуд. 1-2 ҳафта даволашдан кейин яхшиланиш белгилари бўлмаса ташҳисни верификациялаш лозим. Кекса ёшдаги шахсларда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинмайди.

Препарат сепилган жойларда қизариш, қичишиш ёқи ачишиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Спрей кўринишидаги препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. - Спрейни терининг шикастланган жойларга сепишда эҳтиёркорликка риоя қилиш лозим, чунки спирт таъсирланишни чақириши мумкин. - Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак, чунки у таъсирланишни чақириш мумкин. Спрей тасодифан кўзга тушганида уни дарҳол оқава сув билан ювиш керак, турғун таъсирланиш ҳоллари ривожланган ҳолда дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш керак. - Агарда препарат тасодифан нафас йўлларига киритилмаган бўлса ва шу тариқа қандайдир белгилар кузатилса, ва айниқса бу белгилар турғун сақланса шифокор билан маслахатлашиш керак. - Аллергик реакциялар ривожланса препарат қўллашни бекор қилиш керак. - Сиртга қўллаш учун препаратни ҳомиладорликда фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. - Тербинафинни кўкрак сути билан чиқарилиши маълум. Аммо эмизикли оналарда препарат спрей кўринишда қўлланганида чақалоққа қандай-бўлмасин салбий таъсирининг эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида тербинафинни тери орқали сўрилиши унчалик катта эмас. - Экспериментал текширишларда тербинафинни тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Хозирги вақтгача препарат спрей кўринишида қўлланганида қандай-бўлмасин ривожланиш нуқсонлари тўғрисида хабар қилинмаган. - Спрейни болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун уни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

2 йил