• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Терфалин креми


1% крем, 15 г - алюминий тубада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


1 г кремда фаол модда: Тербинафин гидрохлориди 10 мг, 8,888 мг тербинафинга эквивалент сақланади ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, бензил спирти, сорбит моностерати, цетилпальмитат, цетил спирти, стеарил спирти, полисорбит 60, изопропилмиристат, тозаланган сув.

Трихофитонни T. rubrum T. mentagrophytes; M. Canis, Epidermophyton floccosum штаммлари чақирган силлиқ тери ва йирик бурмаларнинг микозлари - Оёқ панжаси («атлет оёқ панжаси») ва микозлари қўл панжаси - Candida туркуми (шу жумладан Candida albicans) чақирган тери кандидози - Pityrosporum orbiculare чақирган турланувчи темиратки (шунингдек Malassezia furfur номи билан маълум бўлган)

Терфалин 1% креми кўрсатмага кўра кунига бир ёки икки марта қўлланади. Даволашнинг давомийлиги кўрсатмага ва инфекциянинг оғирлигига мувофиқ ўзгаради. қўллашдан олдин терининг шикастланган юзасини ювиш ва яхшилаб қуритиш лозим. қазғоқланиш билан бирга кечадиган инфекцияларда (сут безлари остида, бармоқлар орасида, думбалар орасида, чов соҳасида), крем сурилган жойларни, айниқса кечасига дока билан ёпиш тавсия қилинади. Тавсия қилнган даволашнинг давомийлиги: -Силлиқ тери ва йирик бурмаларнинг микозлари: 1-2 ҳафта -Оёқ панжаси ва қўл панжаларнинг микозлари: 1 ҳафта (кунига икки марта), 2 ҳафта (кунига бир марта); -Тери кандидози: 1-2 ҳафта. -Турланувчи темиратки: 2 ҳафта. Клиник яхшиланиш бир неча кун юз беради. Номунтазам қўллаш ёки тербинафин билан даволашни эрта тўхтатиш қайта инфекцияланиш хавфини оширади. Агарда 2 ҳафтадан кейин яхшиланиш белгилари аниқланмаса ташхисининг верификациясини ўтказиш лозим. Кекса пациентларга дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Ачишиш, қичишиш, қизариш ва/ёки шишиши

Препаратни қандай-бўлмасин компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик.

Крем фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган ва ичга қабул қилиш учун, интраназел қўллаш, фотальмология амалиётида ва интравагинал қўллаш учун мўлжалланмаган. Кремни кўзнинг шиллиқ қаватига тушишдан сақланиш лозим. Крем кўзга тушганида уни кўп миқдордаги сув билан ювиш ва зарурати бўлса шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Таъсирланиш ёки аллергик реакциялар ҳолларида ёки умумий ҳолатни ёмонлашувида тербинафинни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Инфекцияланган соҳалар тор кийим билан тегиниб турмаслиги керак. Оёқлари инфекцияланган беморлар яхши лойиқ ва шамоллаб турувчи пойафзал кийишлари керак. Пойафзал ва пайпоқларни кунига камида бир марта алмаштириб туриш керак. Яхши клиник самарага эришиш учун тавсия қилинган даволаш давомлилигига риоя қилиш муҳим. Ҳар гал қўлланганидан кейин қўлларни, инфекцияланган соҳалардан юқтиришдан сақланиш учун, ювиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назорат қилинган синовлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан ва фақат қатъий кўрсатмалар бўлганида қўлланади.

Хона ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин

2 йил