• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микофлю


Капсулалар 0,15 г №1 – рецептсиз; капсулалар 0,05 г, 0,1 г №7; - рецепт бўйича.

Рецептсиз

GM

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Бир капсулада фаол модда: 50 мг ёки 150 мг флуконазол сақланади.

Криптококкоз, криптококкли менингит ва ушбу инфекцияни бошқа жойлашувини (ўпкалар, тери ва бошқалар) ҳам қўшиб, иммун жавоби нормал бўлган беморларда ҳам, иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда ҳам; - ёйилган кандидоз, кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекцияларининг (қорин пардаси, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўллари) бошқа шаклларини ҳам қўшиб; - шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқни, қизилўнгачни, ноинвазив бронхўпка кандидозлари, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидозлари, шунингдек тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғини атрофик кандидози (даволаш иммун фаолияти нормал ёки пасайган беморларда ўтказилиши мумкин); СПИД беморларида ортофаренгиал кандидоз қайталанишини олдини олиш; - генитал кандидоз; қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидози қайталаниши тез-тезлигини (йилига 3 ва кўпроқ эпозидлар) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш; - хавфли ўсмали беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш, улар цитостатиклар билан химиотерапия ёки нурлантириш терапияси натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлиб қоладилар; - тери микозлари, оёқ панжалари, тана, чов соҳаси микозларини ҳам қўшиб; онихомикоз; тери кандидози; - чуқур эндемик микозлар, кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, нормал иммунитетли беморлардаги споротрихоз ва гистоплазмозни ҳам қўшиб.

Микофлюнинг суткалик дозаси замбуруғ инфекциясини табиати ва оғирлигига боғлиқ. Бир марталик перорал доза кўпчилик ҳолларда қин кандидозини даволаш учун етарли бўлади. Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш препаратни кўп марта қўллашни талаб қилади, ҳатто замбуруғ инфекциясини фаол босқичини йўқотилганини клиник ва лаборатория тасдиқлангунича. Катталарга: Криптококкли менингит ва криптококк инфекциясини бошқа жойлашувларида, кандидемияда, диссеминирланган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Орофаренгиал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади: даволашнинг давомийлиги – 7-14 кун. Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, Микофлю одатда 50 мг дан суткада 1 марта буюрилади. 14 кун давомида протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалар билан бирга. қин кандидозида – бир марта ичга 150 мг дозада. Тери микозларида, оёқ панжалари микози, чов соҳаси териси микози ва тери кандидозида тавсия этиладиган доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Болаларда: Шиллиқ пардаларнинг кандидозида Микофлюнинг тавсия қилинадиган дозаси 3 мг/кг/суткани ташкил қилади; ёйилган кандидозни ёки криптококк инфекциясини даволаш учун – 6-12 мг/кг/суткада касалликнинг оғирлигига қараб.

Микофлю одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида учрайди: кўнгил айнаши, қорин оғриғи, диарея, метеоризм, тери тошмаси, бош оғриғи, эксфолиатив тери касалликлари, тиришишлар, лейкопения, тромбоцитопения ва алопеция учраган, бироқ бундай ҳолларда сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Препаратга ёки тузилиши бўйича яқин азол бирикмаларига юқори сезувчанлик.

Камдан-кам ҳолларда Флуконазолни қўллаш жигарни заҳарли ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда. Шунинг учун жигар шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, Флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган, препаратни бекор қилиш керак. Флуконазол билан даволаниш вақтида беморларда камдан-кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланган. Микофлю соғлом одамларда плазмадан перорал гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилаларини (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) яримчиқарилиш даврини оширади. Гидрохлортиазид ва Микофлюни мажмуавий курсли қўллашда, охиргисининг концентрацияси 40% га ошади. Микофлю ва фенитоинни бир вақтда қўллаш плазмада фенитоин концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошишига олиб келиши мумкин. Рифампицин билан комбинацияси флуконазолни плазмадан яримчиқарилиш даврини 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун, бир вақтда рифампицин олаётган беморларда Микофлю дозасини ошириш мақсадга мувофиқдир. Флуконазолнинг сўрилиши уни овқат билан бирга қабул қилганда, ҳамда циметидин, антацидлар билан бирга қўллаганда ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганида тотал нурлантирилгандан кейин ўзгармайди. ҳомиладорларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, замбуруғ инфекцияларининг оғир ёки ҳаёт учун хавфли шаклларидан ташқари, агарда кўрилган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлса. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагича бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Салқин, ёруғликдан, намликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил