• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микосан


Капсулалар 50 мг, контур уяли ўрамда 7 дона, картон қутида 1 блистер. Капсулалар 150 мг, контур уяли ўрамда 1 дона, картон қутида 1 блистер

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: 50 мг ёки 150 мг флуконазол ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати 93,5 мг ёки 28,5 мг, крахмал 55 мг ёки 20 мг, кальций ёки магний стеарати 1,5 мг дан сақлайди. Капсуланинг таркиби: желатин 47,021 мг, титан диоксиди Е171 0,979 мг қопқоқча:желатин- 31,148 мг, титан диоксиди- 0,841мг, индигокармин-0,011 мг.

• Генитал кандидози: вагинал (ўткир ва қайталанувчи), баланит; • Шиллиқ пардаларнинг кандидози: оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, инвазив бўлмаган бронхўпка кандидозлари, кандидурия, тери-шиллиқ пардалар ва сурункали орал атрофик кандидози (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган); • Ёйилган кандидоз: кандидемия, диссеминирланган кандидоз (эндокард, қорин бўшлиғининг аъзолари, нафас аъзолари, кўзлар, сийдик-жинсий аъзоларнинг шикастланиши билан), шу жумладан цитостатик ва иммунодепрессив терапия курсини олаётган беморларда, ҳамда уларнинг ривожланишига мойиллик қилувчи бошқа омиллар бўлганида даволаш ва олдини олиш; • Тери микозлари: оёқ панжалари, бадан, чот соҳаси, онихомикоз, кепаксимон темиратки, теридаги кандидоз инфекциялари; • Иммун тизими меъёрида бўлган беморлардаги чуқур эндемик микозлар (кокцидиоидоз, споротрихоз ва гистоплазмоз); • Криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа ерларда жойлашган инфекциялар (масалан ўпка, тери), иммун жавоби меъёрида бўлган беморларда ҳам, турли шаклдаги иммун танқислиги бўлган беморларда ҳам (шу жумладан СПИД касаллигида, аъзолар кўчирилиб ўтказилганида); • СПИД ва хавфли ўсмалари бўлган беморларда кимё ёки нур терапияси фонида замбуруғли инфекцияларни олдини олиш.

Микосан капсулалари ичга сув билан қабул қилинади, куннинг бир вақтида қабул қилиниши афзалроқ. Препаратни овқатланиш вақтида ҳам овқатланишлар оралиғида ҳам қабул қилиниши мумкин. Катталарга: • Вагинал кандидозда 150 мг дан бир марта. Вагинал кандидознинг қайталаниш частотасини камайтириш учун - 150 мг 1 ойда бир марта, 4-12 ой давомида; • Кандидозни олдини олиш учун замбуруғли инфекциянинг ривожланиш хавфи даражасига қараб - 50-300 мг суткада 1 марта. • Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган орал атрофик кандидозда - 50 мг суткада 1 марта 14 кун давомида (протезларни дезинфекциялаш шарти билан); • Шиллиқ пардаларининг бошқа кандидоз инфекцияларида (генитал кандидоздан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронхўпка инфекцияларида, кандидурияда, тери ва шиллиқ пардалар кандидозида - 50-100 мг суткада 1 марта 14-30 кун давомида; • Криптококк менингит ва бошқа ерларда жойлашган криптококк инфекцияларида: биринчи кунида суткада 400 мг, сўнгра суткада 200-400 мг 6-8 ҳафта давомида. СПИД ли беморларда криптококк менингитини олдини олиш учун суткада 200 мг дозада узоқ вақт буюрилиши мумкин; • Кандидемияда, дессеминирланган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларида: биринчи куни суткада 400 мг, сўнгра суткада 200 мг; • Candida чақирган баланитда - 150 мг бир марта; • Тери микозларида, шу жумладан оёқ панжаси, силлиқ тери, чот соҳаси микозларида ва тери кандидозларида - 150 мг ҳафтада бир марта ёки 50 мг суткада 1 марта 2-4 ҳафта давомида, оёқ панжаларининг микозларини даволаниши 6 ҳафтагача давом этиши мумкин; • Кепаксимон темираткида - 300 мг ҳафтада 1 марта 2 ҳафта давомида. Баъзи беморларга даволаниш учинчи ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин. Даволашнинг бошқа схемаси - 50 мг суткада 1 марта 2-4 ҳафта давомида; • Чуқур эндемик микозларда - 200-400 мг 2 йил давомида. Болаларга (ҳаётий кўрсаткичлар бўйича): • Шиллиқ пардаларнинг кандидозида - суткада 3 мг/кг, биринчи куни 6 мг/кг зарб доза буюрилиши мумкин; • Ёйилган кандидозни ва криптококк инфекциясини даволаш учун касалликнинг оғирлигига қараб - суткада 6-12 мг/кг; • Иммунитети паст бўлган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун - суткада 3-12 мг/кг. Кекса ёшли пациентларда буйрак етишмовчилигининг белгилари бўлмаганида препарат ўртача дозада ишлатилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси <50мл/мин) дозалаш тартибини тўғрилаш талаб этилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, диарея ёки қабзият, метеоризм, абдоминал оғриқлар, тиш оғриғи, кам ҳолларда – жигар фаолиятининг бузилиши (склераларнинг сарғайиши, сариқлик, гипербилирубинэмия, жигар ферментлари фаоллигини ошиши). Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, кам ҳолларда - тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: кам - лейкопения, тромбоцитопения (қон кетиши, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялари: тери тошмаси, кам – мультиформ эритема, хавфли экксудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: кам – буйраклар фаолиятининг бузилиши, алопеция, гиперхолестеринэмия, гипертриглицеридэмия, гипокалиемия. Ножўя самаралар пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва даволаётган шифокор билан маслаҳатлаш керак.

Флуконазолга бўлган юқори сезувчанлик (шу жумладан бемор анамнезида бошқа азол замбуруғларга қарши препаратларга ҳам), терфенадин, цисаприд ва астемизол билан бир вақтда қабул қилиш. 16 ёшгача бўлган болаларда Микосанни қўллаш тавсия этилмайди. Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунча даволашни давом эттириш керак. Муддатидан аввал даволашни тўхтатиш қайталанишга олиб келади. Даволаш даврида қон кўрсаткичларини, буйраклар ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишида препарат қабул қилиниши тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Микосанни ҳомиладорликда фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда қўллаш мумкин. Даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган олалар олаолмайдиган жойда 20С дан - 300С гача ҳароратда сақлансин

3 йил