• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Седоник


№10

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Бир капсулага: дўлана мевалари – 0,03 г; кашнич мевалари – 0,015 г; доривор лимонўт – 0,045 г; қашқарбеда ўти – 0,015 г; сўли меваси – 0,075 г; арслонқуйруқ ўти – 0,06 г; қулмоқ олдмеваси – 0,06 г

Турли этиологияли неврозлар; таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори чарчоқлик, паришонхотирлик билан бирга кечувчи невростениянинг енгил шакллари; нерв қўзғалиши, уйқусизлик, гипертоник ва кардиал турили нейроциркуляр дистония, астеник синдром (гиперстеник шакли)

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатларни пайдо бўлиши (кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши) мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда. 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас

Препатат ҳайдовчилар ва юқори диққат ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда

2 йил