• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микогель


15 г дан тубаларда

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


1 г гель нитрат шаклидаги 0,02 г - миконазол сақлайди; Таъсир этувчи модда: Миконазол нитрати; ёрдамчи моддалар: карбомер 934 Р, глицерин, пропиленгликоль, 15% ли аммиак эритмаси, 96% ли этил спирти, твин-80, тиббий вазелин мойи, формальдегид эритмаси, тозаланган сув.

Тери қопламалари ва тирноқларни миконазолга сезгир замбуруғлар чақирган шикастланишлари; вагинал кандидоз; терини бактериал инфекцияси билан биргаликдаги замбуруғли инфекцияларида қўлланади.

Микогель-КМП терининг қуруқ шикастланган қуруқ жойларига юпқа қатлам қилиб кунига 2 марта қўйилади. Зарурати бўлганида, окклюзион боғлов тагида қўлланади. Даволаш курси шифокор томонидан белгиланади ва 1 дан 6 ҳафтагачани ташкил қилади. Касалликни клиник симптомлари йўқолганидан кейин Микогель-КМП ни яна камида 1 ҳафта қўллашни давом эттириш лозим. Тирноқларни замбуруғли шикастланишларида даволаш тирноқ пластинкаси олдиндан ажралганидан кейин даволаниш узлуксиз, то янги тирноқ шакллангунига қадар камида 3 ой давом этади.

Препарат кўп ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Якка ҳолларда тери реакциялари (қизариш, ачишиш ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. Терига суртиладиган ҳар қандай воситасини қўллашдаги каби миконазолга ва гелнинг бошқа ингредиентларига нисбатан ҳам аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик, герпес-вируслар қўзғатган тери инфекциялари(тери герпеси, ўраб олувчи темиратки, сувчечак).

Препаратни кўзнинг шиллиқ пардасига ва очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш лозим. Болалик ёшида, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида препаратни қўллаш мумкин, чунки уни маҳаллий қўллашда миконазол нитрати сўрилмайди. Қандли диабетдаги микроциркуляцияни бузилишида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Дори воситалари билан ўзаро таъсири Микогель гелини бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган, аммо препаратни бошқа суртмалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Махсус кўрсатмалар Препаратни самараси 2 ҳафта давомида кузатилмаса, қўйилган ташхис текшириб кўрилиши керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 С дан 20 С гача бўлган ҳароратда болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил