• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Клотримазол


1% сиртга қўллаш учун суртма. 15, 20, 30 г дан тубада; 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


100 г суртма фаол модда сақлайди: Клотримазол 1 г ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, полиэтиленоксид 1500, полиэтиленоксид 400, нипагин (метилпарагидроксибензоат) ёки метилпарабен.

Терининг замбуруғли касалликлари, тери бурмаларининг, оёқ панжаларининг микози; - кепакланувчи темиратки, эритразма, дерматофитлар, ачитқи (жумладан Candida тури), моғор ва клотримазолга сезгир бўлган бошқа замбуруғлар ва қўзғатувчилар томонидан чақирилган юза кандидозлар. - иккиламчи пиодермия билан асоратланган микозлар.

Сиртга. Суртма терининг олдиндан тозаланган (рН кўрсаткичи нейтрал бўлган совунни қўллаб) ва қуруқ шикастланган соҳаларга юпқа қилиб кунига 2-3 марта суртилади ва эҳтиёткорлик билан сингдирилади. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлиги, патологик ўзгаришларнинг жойлашиши ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Дерматомикозларни даволаш камида 4 ҳафта, кепакланувчи темираткини эса 1-3 ҳафта ўтказилади. Оёқ терисининг замбуруғли касалликларида даволаш касалликнинг симптомлари бартараф этилганидан сўнг яна камида 2 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Қичишиш, ачишиш, суртма суртилган жойларда санчиқ, эритема, пўрсилдоқлар, шиш, терининг таъсирланиши ва қипиқланишини пайдо бўлиши. Аллергик реакциялар (қичишиш, эшакеми).

Клотримазолга ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги. Эҳтиёткорлик билан - лактация даври.

Препаратни кўз соҳасидаги терига суртиш тавсия этилмайди. Онихомикозларни даволашда, ишлов бериладиган тироқ пластинкалари тақаб олинган ёки фаол моддани яхши кириши учун ғадир-будир юзага эга бўлишини кузатиб туриш лозим. Бундай ҳолларда яхши кириш хусусиятларига эгалиги туфайли эритмага афзаллик берилади. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини мунтазам назорат қилиш лозим. ўта юқори сезувчанлик ва таъсирланиш белгилари пайдо бўганида даволаш тўхтатилади. 4 ҳафта давомида самара бўлмаса, ташхисни қайта тасдиқлаш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 20 С юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил