• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дифлюзол


Капсулалар 0,15 г №1 – рецептсиз; капсулалар 0,05 г, 0,1 г №7; 0,2 г №1 - рецепт бўйича. Ўрами 1 ёки 7 капсуладан контур уяли ўрамда.

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Флуконазол 100% моддага ҳисоблаганда: 0,05 г, 0,1 г, 0,15 г ёки 0,2 г; ёрдамчи моддалар: натрий карбоксиметил крахмал ва кальций стеарати – капсула ичидагисини массаси 0,280 г бўлиши учун етарли миқдорда.

Замбуруғ инфекциялари – криптококкоз, криптококк менингитини ҳам қўшиб; тизимли кандидоз, кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва кандидоз инфекциясини бошқа инвазив шаклларини ҳам қўшиб (брюшина, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўллари); шиллиқ қаватлар кандидози (оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидози; кандидурия, тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғини атрофик кандидози); гинетал кандидоз (ўткир ва сурункали қайталанувчи вагинал кандидоз, баланит); тери микозлари, оёқ юзи, тана, чов соҳаси терисини микозларини ҳам қўшиб; кепаксимон темиратки; онихомикоз; чуқур эндемик микозлар; хавфли ўсмали беморларни цитостатиклар билан даволаш ва нур терапиясини ўтказишда, ҳамда иммуносупрессия билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда замбуруғ инфекциясини олдини олиш.

Ичга қўлланади. Дифлюзолни суткалик дозаси замбуруғ инфекциясини табиати ва оғирлигига қараб шахсий белгиланади. Катталар: I. криптококк инфекцияларида биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра даволаш суткада бир марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Даволаш давомийлиги 6-8 ҳафта. 200 мг доза Дифлюзол билан жуда узоқ муддатли даволаниш СПИД беморларида улар бирламчи даволашни тўлиқ курсини якунлаганларидан кейин, криптококк менингит қайталанишини олдини олиш учун кўрсатилган. II. шиллиқ қаватлар кандидозида – 0,05-0,1 г дан суткада 1 марта 14-30 кун давомида; III. вагинал кандидозда – 0,15 г суткада 1 марта; кўпинча препарат бир марта қабул қилинганидан кейин тузалиб кетади; IV. иммунитет фаолияти пасайган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, бемор хавф гуруҳида бўлган вақтда, доза 50 мг суткада бир мартани ташкил қилади; V. тери микозларида тавсия қилинадиган доза 150-200 мг ҳафтада бир мартани ташкил қилади ёки 50 мг суткада бир марта. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолатларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ юзи микозларида давомийроқ даволаш (6 ҳафтагача) талаб қилиниши мумкин. Кепаксимон темираткида тавсия этиладиган доза 50 мг суткада бир марта 2-4 ҳафта давомида. VI. онихомикозда тавсия қилинадиган доза 150-200 мг ҳафтада бир мартани ташкил қилади; даволаш шикастланган тирноқ бутунлай соғига алмашгунича давом эттирилади. 1 ёшдан ошган болаларга буйраклар фаолияти нормал бўлганида препарат ҳар куни суткада 1 марта 1 кг тана вазнига 1-3 мг ҳисобидан шиллиқ қаватлар кандидозида ва 3-12 мг/кг суткада тизимли кандидоз ва криптококкозда касалликни оғирлигига қараб буюрилади. Буйрак фаолияти бузилган болаларда препаратни суткалик дозасини, буйрак етишмовчилигини яққоллик даражасига мос равишда пасайтириш керак (катталардаги пропорцияга тўғрилаб). Буйрак етишмовчилигини белгилари бўлмаган кекса ёшдаги беморларга препарат одатдаги дозада буюрилади. Буйрак фаолияти бузилган беморларда бошланғич зарб доза 50 дан 400 мг гачани ташкил қилади, сўнгра суткалик доза (кўрсатилишига қараб) жадвал бўйича белгиланади: Креатинин клиренси, мл/мин Тавсия қилинадиган дозанинг фоизи >50 100% 11-50 50% Мунтазам диализ билан даволанаётган беморлар Ҳар диализдан сўнг бир доза

Кўнгил айнаши, қорин соҳасида оғриқ, диарея, тери тошмаси, бош оғриғи; алопеция, лейкопения, тромбоцитопения (иммунитети сусайган шахсларда), препаратни бекор қилишни талаб қиладиган аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратга ёки триазол бирикмаларига бўлган юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация (даволаш вақтида эмизиш тўхтатилади), 16 гача бўлган ёш (инфекцияни оғир, ҳаётга хавф солувчи шаклларидан ташқари, терапевтик самараси кутилаётган ҳомила ва беморга эҳтимоли бўлган хавфдан юқори бўлганида).

Препаратни жигар, буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморларда; янги туғилган чақалоқларда, СПИД беморларида (иммунитет сусайишини бошқа ҳолатларида) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қонда жигар ферментларини фаоллиги ошганда, даволашдан кутилаётган самара ва даволашни давом эттириш хавфи нисбатига қараб, препаратни кейинчалик қўллашни мақсадга мувофиқлигини аниқлаш керак. Тери тошмаси пайдо бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил