• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бифосин креми


30 г дан алюмин тубаларда ёки 30 г дан тўқ шиша банкаларда. ҳар бир банка ёки туба қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланади

Рецептсиз

Крем



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда – Бифоназол – 1г, ёрдамчи моддалар – полиэтиленоксид-400, полиэтиленоксид-4000, пропиленгликоль

Дерматофитлар, ачитқисимон, моғор замбуруғлари, шунингдек Malassezia furfur ва Corinebacterium minutissimum чақирган қуйидаги тери шикастланишларини даволашда: - Оёқ ва қўл панжаларининг микозлари, - Силлиқ терининг дерматомикози, - Кепаксимон темиратки, - Терининг юзаки кандидози, - Эритразма.

Бифосинни суткада бир марта кечасига қўллаш керак. Крем терининг шикастланган жойига юпқа қават қилиб суртилади ва яхшилаб ишқаланади. Қониқарли натижага эришиш учун даволаш узлуксиз бўлиши керак ва қуйидаги тавсия этиладиган давр давомида давом эттирилиши керак: - оёқ панжалари ва бармоқлар оралиғи микозлари 3-4 ҳафта, - силлиқ терининг дерматомикози 2-3 ҳафта, - кепаксимон темиратки, эритразма 2 ҳафта, - терининг юзаки кандидози 2- 4 ҳафта. Қўл кафтига тенг бўлган жойга одатда 1 ёки 0,5 см узунликдаги крем етарли ҳисобланади. Микознинг клиник кўринишлари йўқ қилинганидан кейин қайталанишини олдини олиш учун даволашни 2 ҳафта давомида кунига 1 марта қўллаб давом эттириш керак.

Терини гиперемияси ва қўзғалиши, ачишиш ҳисси; мацерация, пўст ташлаш, гиперемия кўринишидаги маҳаллий реакциялар. Жуда кам аллергик дерматит ривожаниши мумкин. Бу ножўя таъсирлари қайтувчан ва даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.

Бифоназолга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентига (шу жумладан цетостеарил спиртига) бўлган ўта юқори сезувчанлик.

Самарадорлиги бўлмаганида ёки етарлича бўлмаганида беморни қўшимча текшириш ва текшириш натижаларига мос равишда даволашни тўғрилаш керак. Эмизикли болаларда фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

2 йил