• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Карминативум бебинос


Флаконларда 100 мл дан

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Қанд, консервантлар ва бўёвчиларни сақламайди. Фаол компонентлари сифатида: ўзида юқори концентрланган фенхел (32%), (суюқ экстрактлар) кашнич (20%) ва мойчечак гуллари (20%) доривор гиёҳларининг суюқ настойкасини сақлайди.

Карминативум бебинос суюлтирилмаган кўринишда ёки озроқ бўтқа ёки суюқлик билан суюлтирилган кўринишда қорин дам бўлишни олдини олишда ёки болаларда ошқозон-ичак йўллари тиришишидаги бузилишларида қўлланилади. Жиддий органик бузилишлари бўлмаган ҳолларда дорини овқат ҳазм қилиш йўлларининг масалан, овқатланиш бузилишларида (эмизишдан чиққанда) ёки невроз ҳолатдаги ошқозон-ичак бузилишларида қўлланилади.

Эмизикли болаларга: 3-6 томчидан кунига 3 марта, 1 ёшдан катталар болаларга: 6-10 томчидан кунига 3 марта, мактаб ёшидаги болаларга: 10-15 томчидан кунига 3 марта суюлтирилмаган ҳолда ёки озроқ бўтқа ёки суюқлик билан суюлтирилган кўринишда (масалан, бутилкачадаги чой билан) берилади. Бир марталик дозада алкоголь миқдори жуда кам бўлиб, эмизикли болалар учун хавфсиз. Карминативум бебинос айниқса биринчи олти ойликда, кўпинча эмизгандан ярим соат ўткандан кейинги қорин дам бўлиши билан боғлиқ қориндаги тиришишини ва оғриқни пасайтиради ва олдини олади. Бу дори эмизишдан ажратиб, бошқа овқатланишга ўтгандаги ҳазм бўлишининг қийинлашувида ҳам ёрдам беради. Каминативум бебинос, қорин дам бўлишига қарши томчи, препарати ошқозон ва ичакдаги овқат ҳазм қилиш жараёнларини салбий оқибатларсиз, эҳтиёткорлик билан нормаллаштиради. Флакон ичидагини қўллашдан аввал аралаштиринг, дорини томчилаш учун флаконни вертикал ҳолатда ушланг.

Айрим ҳолларда тери ва нафас олиш йўлларида аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Ушбу дори воситасини сорбитол моддасини кўтара олмасликда (фруктозани қабул қилаолмаслик) қўлланилмасин

Аниқланмаган

Ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, оғзи зич беркитилган идишда сақланг.

3,5 йил Ўрами очилгандан сўнг 1 йил.