• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дисфлатил


30 мл дан зар¾алдоқ рангли шиша флаконларда дозатор билан. Флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


1мл томчида фаол ингредиенти: Симетикон -.40,00 мг Консервантлар: Бензой кислотаси (Е 210) -1,00мг, Натрий бензоат (Е 211) -1,00мг Ёрдамчи ингридиентлар: Полиоксиэтилен (2) стеарати, полиоксиэтилен (20) стеарати, натрий сахаринати, ароматик қўшимча (ананас), тозаланган сув.

Дисфлатил томчилари меъда-ичак йўлларидаги ортиқча газлар ҳосил бўлишини барча турларида ва газларни тўпланишида симптоматик даволаш учун қўлланади: қоринни дам бўлиши, метеоризм шу жумладан - операциядан кейинги метеоризм, аэрофагия. Дисфлатил томчиларини қўллаш қоринда тўлиб кетганлик сезиш ва таранглик хиссини камайтиради. Шифокорни буюриши бўйича Дисфлатил томчилари меъда ва/ёки ичакни эндоскопик, рентгенологик, ультратовуш, сонографик текширувларга тайёрлаш учун, меъда-ичак йўлларидан газлар ва ҳавони чиқариш учун қўлланилади.

Симптоматик даволаш Катталар: 25-50 томчидан имконияти борича, ҳар гал овқат қабул қилгандан кейин ва уйқудан олдин, томчилар кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан ичилади. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар: 25-50 томчидан, имконияти борича ҳар гал овқат қабул қилгандан кейин ва уйқудан олдин, томчилар кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга ичилади. Янги ту¾илган ва 6 ёшгача бўлган болалар: 10-15 томчидан кунига 1-3 марта овқат вақтида (эмизикли чақалоқлар учун бутилкачада) ёки овқатдан кейин. Меъда ва/ёки ичакни текширишга тайёрлашда профилактик қабул. 50 томчидан кунига 3-4 марта 2 кун давомида, текширувдан олдинги, 50 томчи эрталаб текширув куни ва 50 томчи бевосита текширув олдидан. Ишлатишдан олдин томчили флаконни яхшилаб силкитиш керак!

Дисфлатил томчиларини фаол компоненти – симетикон - меъда-ичак йўлларида сўрилмаслиги ва организмлан ўзгармаган ҳолда чиқарилиши сабабли, препарат хавфсиз ҳисобланади ва ножўя таъсирлар кўрсатмайди. Алоҳида ҳолларда препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Кучли санчиқлар ва қусиш билан бирга кечувчи ичак ўтказмаслиги. Бундай ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Дисфлатил томчиларини диабет касаллари томонидан қабул қилиш. Дисфлатил томчилари қанд сақламайди. Препарат синтетик ширин қилувчи - натрий сахаринат сақлайди. Шунинг учун препаратни диабет касаллари қабул қилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш. Ҳомиладор аёлларга ва эмизувчи оналарга эҳтиёткорлик назаридан, имконияти борича, умуман дори воситаларин қабул қилишдан воз кечиш керак ёки даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак. На одамларда, на ҳайвонларда махсус текширувлар ўтказилмаган. Препаратни фаол компоненти – симетикон - меъда-ичак йўлларидан сўрилмаганлиги ва ўзгармаган ҳолда чиқарилганлиги учун, Дисфлатил томчиларини ҳомиладорлик вақтида қўллаш ҳомила тараққиётига таъсир кўрсатмайди; эмизиш даврида препарат она сутига ўтмайди. Автотранспорт ҳайдашга таъсири. Препарат организмга тизимли таъсир кўрсатмайди ва автотранстпорт хайдашда ва механизмлар билан шилагшда қўлланилиши мумкин.

Болалар олаолмайдиган жойда, 15 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

5 йил