• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Эспумизан


Флаконларда 100 мл дан

Рецептсиз

Эмульсия



Қўшимча маълумотлар


5 мл эмульсияда фаол компоненти: Симетикон - 40 мг Бошқа компонентлари: Метил-4-гидроксибензоат, кармеллозанинг натрийли тузи, полисорбат 80, натрий цикламати, юқори дисперсли кремний икки оксиди, сахариннинг натрийли тузи, банан ҳидили хушбўй модда концентрати, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Метеоризм, қоринни кепчиши, кўкрак ости соҳасида шишиш ва тўлиш ҳисси, ҳаддан ташқари ҳавони ютиш каби меъда-ичак йўлларидаги ортиқча газ тўпланиши билан боғлиқ касалликнинг барча кўринишлари, меъдада ёки ичакда газларнинг кўп тўпланиши чақирган диафрагмани юқори туриши оқибатидаги юрак томонидан шикоятлар, чақалоқлардаги ёки «уч ойлик» деб номланадиган санчиқ. Операциядан кейин кучли газ ҳосил бўлишида, қорин бўшлиғидаги тадқиқотларга (УТД, рентгенография ва бош.) тайёрганлик учун ва шунингдек иккиёқлама контрастлаш ёрдамида суръат олиш учун контраст воситаларнинг суспензисига қўшимча сифатида. Тензидлар (масалан, ювувчи воситалар) билан заҳарланишда кўпикни сўндирувчи сифатида.

Дозалаш учун ўрамга ўлчов қошиғи қўшиб берилган. Тўла ўлчов қошиғи Эспумизан 40 нинг 5 мл ни сиғдиради. Метеоризмда ва тўлиш ҳиссида катталарга: 2 ўлчов қошиқдан Эспумизан 40 суткада 3 дан 5 мартагача. Мактаб ёшидаги болаларга: 1-2 ўлчов қошиқдан Эспумизан 40 ни суткада 3 дан 5 мартагача. Чақалоқлар ва ёш болаларга: 1 ўлчов қошиқдан Эспумизан 40 ни суткада 3 дан 5 мартагача. Тасвирга олиш билан ўтказиладиган тадқиқотларга тайёрлашда: Тадқиқот ўтказишдан 1 сутка олдин 2 ўлчов қошиқдан Эспумизан 40 ни суткада 3 марта қабул қилинади ва яна 2 ўлчов қошиқ – тадқиқот ўтказиладиган куни эрталаб. Контраст воситаларнинг суспензияларига қўшимча сифатида: Икки томонлама контрастлаш ёрдамида тасвирга олиш учун - Эспумизан 40 нинг 4-8 ўлчов қошиғи контраст аралашманинг 1 л га қўшилади. Тензидлар билан заҳарланишда заҳарга қарши(ювувчи) восита сифатида, заҳарланишнинг оғирлигига қараб. Катталарга - Эспумизан 40 нинг 10-20 ўлчов қошиғи, болаларга – 2-10 ўлчов қошиғини қабул қиладилар. Қўллаш усули ва давомийлиги. Эспумизан 40 овқат вақтида ёки ундан сўнг, зарурат бўлганида, шунингдек уйқудан олдин ҳам қабул қилинади, чақалоқларга ва кичкина болаларга эмульсияни болалар овқати бор бутилкага ёки эмизишдан сўнг оз миқдордаги суюқликка қушиб берилади. Операциядан кейин ҳам қўллаш мумкин. Эспумизан 40 ни қанд сақламайди ва шунинг учун диабети бўлган беморлар ва овқатланиши бузилган пациентларга тўғри келади. Қўллаш давомийлиги. симптоматиканинг ривожланишига боғлиқ. Зарурати бўлганида Эспумизан 40 ни узоқроқ вақт давомида қўллаш ҳам мумкин. Истеъмол қилишдан олдин чайқатилади.

Эспумизан 40 ни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар ҳанузгача кузатилмаган. Кам ҳолларда ушбу препаратда сақланадиган ёрдамчи моддалардан биирига юқори сезувчанлик реакцияси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорингизга мурожаат қилинг.

Эспумизан 40 ни унда сақланадиган компонент метил-4-гидроксибензоатга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас (парагуруҳли аллергияни рўй бериш хавфи).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Эспумизан 40 ни қабул қилишдан хавфсирамаслик мумкин. Эспумизан 40 реакцияга таъсир кўрсатмайди. Транспортни бошқариш ва шунингдек машиналарга хизмат кўрсатишга бўлган қобилият чекланмайди. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири. Эспумизан 40 ни бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсирлари ҳозирги вақтгача маълум эмас.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил