• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ново-пассит


№30, №60, №100

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол моддалар: Доривор валериана, доривор лимонўти, тешилган далачой, оддий дўлана, инкарнат пассифлора (страстоцвет), оддий қумалоқ, қора маржон дарахтининг қуруқ экстрактидан – 157,500 мг дан; гвайфенезин - 200,0 мг. Ёрдамчи моддалар: Ядро-коллоид кремний, микрокристаллик целлюлоза, компритол «888 АТО», магний стеарати, лактоза.

Асабийлик, хавотирлик, қўрқув, ҳолсизлик, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастеник ва невротик реакциялар; -«Менежер синдроми» (доимий руҳий зўриқиш ҳолати); -Уйқусизлик (енгил шакллари); -Асабларни зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари; -Мигрень; -Меъда-ичак йўлларининг функционал касалликлари (диспептик синдром, «таъсирланган ичак» синдроми) -Нейроциркулятор дистония ва климактерик синдромларда симптоматик восита сифатида; -Қичувчи дерматозлар (атопик ва себореяли экзема, эшакеми).

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3 марта. Зарурати бўлганида суткалик доза 2 таблеткадан суткада 3 мартагача оширилиши мумкин. Нохуш тормозланиш пайдо бўлган ҳолда. Эрталабки ва кундузги дозани ярми - 1/2 таблеткага, кечқурунги дозани эса 1 таблеткага камайтириш мумкин. Пациентнинг реакциясига қараб дозани ўзгартириш мумкин. Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал 4-6 соат бўлиши керак. Препаратни ичимликлар (чой, шарбат, грейпфрут шарбатидан ташқари) билан бирга қабул қилиш лозим. Кўнгил айниши пайдо бўлган ҳолда препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим. Препарат одатдаги тавсия қилинган дозаларда уйқучанлик ва диққатни йўқотишни чақирмайди, бу уни кундузги вақтда қўллаш имкониятини беради

Пациентлар одатда препаратни яхши ўзлаштирадилар. Аммо кам ҳолларда: бош айланиши, чарчоқлик, уйқучанлик, аллергик реакциялар, экзантема, меъда-ичак йўлларида бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, спазмлар, жиғилдон қайнаши, диарея, ич қотиши), диққатни жамлашни пасайиши, каби нохуш холатлар бўлиши мумкин, булар препарат бекор қилгандан кейин тезда ўтиб кетади

Препаратни компонентларига ёки қуёш нурига юқори сезувчанлик, айниқса териси оқиш шахсларда. Ново-Пассит препаратини 12 ёшгача бўлган болаларда ва миастенияси, лактоза тан Препаратни жигар ёки буйракларнинг фаолиятини оғир бузилишларида, марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддалар билан заҳарланишда, ҳомиладорлик ва лактация давомида қўллаш учун жиддий асослар бўлиши керак.

Меъда-ичак йўлларининг ўткир касалликларида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида, айниқса 1-нчи уч ойлиги давомида ва лактация даврида шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Даволаниш даврида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфи фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак

10 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин

4 йил