• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антифлат


10 таблеткадан ПВХ/Al блистерда. 3 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Рецептсиз

Чайнаш учун мўлжалланган таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада фаол модда: Симетикон -д42,0 мг; Ёрдамчи моддалар: глицерилмоностеарати, аччиқ фенхел меваларининг эфир мойи, қалампир ялпизнинг эфир мойи, тминнинг эфир мойи, сувсиз глюкоза, сахароза.

Газ ҳосил бўлишининг кучайиши ва меъда-ичак йўлларида газларнинг тўпланиши (метеоризм, Ремгельд синдроми, аэрофагия, операциядан кейинги даврда газларнинг ҳосил бўлиши); - қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларининг ташхисий муолажаларга тайёрлаш; - гастроскопияда кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш; - ювувчи воситалар билан (ПАВ) заҳарланиш.

Ичга, таблеткалар чайналади. Препарат овқатдан кейин ёки овқат билан бирга қабул қилинади. Газ ҳосил бўлишининг кучайишида ва метеоризмда, катталарга: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта, зарурати бўлганида 1-2 таблеткадан кечасига. Катталарда қорин бўшлиғининг текширишларига тайёрлашда: текширишдан 2 кун олдин, ҳамда текшириш куни эрталаб 2-3 таблеткадан овқатдан кейин. Болалар учун: катталар дозасининг ярмига тенг миқдорда ишлатилади.

Аллергик реакциялар

Таъсир қилувчи моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

1 чайнаш учун таблетка 0,25 г сахараза ва 0,3 г глюкоза сақлайди, бу 0,05 нон бирлигига тўғри келади.

Препарат 25 С юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил