• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антифлат


Ичга қабул қилиш учун суспензия. 50 мл ва 100 мл дан резьбали, буралувчи паст ва юқори зичликдаги оқ рангли полиэтилен қопқоқли жигарранг шиша флаконларди. ҳар бир флакон дозаловчи мослама ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади

Рецептсиз

Суспензия



Қўшимча маълумотлар


1 мл суспензияда фаол модда: Симетикон -.41,2 мг; Ёрдамчи моддалар: гидроксиэтилцеллюлоза, полиоксиэтилен-25-глицерол-триолеат, макрогол 6000, алюмосиликат магний II А тури, сорбин кислотаси, калий сорбати, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахарини, натрий цикламатли, банан хушбўйи, тозаланган сув.

Газ ҳосил бўлишининг кучайиши ва меъда-ичак йўлларида газларнинг тўпланиши (метеоризм, Ремгельд синдроми, аэрофагия, операциядан кейинги даврда газларнинг ҳосил бўлиши); - қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларининг ташхисий муолажаларга тайёрлаш; - гастроскопияда кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш; - ювувчи воситалар билан (ПАВ) заҳарланиш.

Болалар ва кекса ёшдаги беморлар учун ичга қабул қилиш учун суспензияни қабул қилиш тавсия қилинади. Суспензияни овқатдан кейин ёки овқат билан бирга қўллаш мумкин. Уни иссиқ ва совуқ ичимликларга (чой, сув, сут), ҳамда сутли бутилкачаларга қўшиш мумкин. Кучли газ ҳосил бўлишда ва метеоризмда: - эмизикли чақалоқлар, кичик болалар (6 ёшгача): 2 порциядан* (1 мл) ҳар овқат қабул қилишда - болалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирлар: 2 порциядан (1 мл) ҳар овқат қабул қилишда ёки ундан кейин (зарурати бўлганида препаратни сув билан бирга ичиш мумкин); яна 2 порцияни кечасига қабул қилиш мумкин - катталар: 2-4 порциядан (1-2 мл) ҳар овқат қабул қилинганида ёки ундан кейин (зарурати бўлганида препаратни сув билан бирга ичиш мумкин). Катталарда қорин бўшлиғини текширишга тайёрлашда: 4-6 порциядан (2-3 мл) ҳар овқат қабул қилишдан кейин, текширишдан олдин 1 кун давомида, ҳамда эрталаб муолажадан олдин. Ювиш воситалари билан заҳарланишни даволаш ҳолларида препаратнинг дозаси заҳарланишнинг оғирлигига боғлиқ. Минимал тавсия қилинадиган доза препаратнинг 10 порцияси (5 мл). Истеъмол қилишдан олдин препаратли флаконни чайқатиш керак.

Аллергик реакциялар

Таъсир қилувчи моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Суспензияни диабетда қўллаш мумкин

25 С юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил