• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

ДРО-ШПА


Таблеткалар 40 мг дан. 10, 20, 50 ва 100 т аблеткалардан блистерларда ва флаконларда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Дротаверин

Сурункали гастродуоденитда, сурункали холециститда, ўт-тош касаллигида, постхолецистэктомик синдромида, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигида, кардио- ва пилороспазмда, спастик колитда, силлиқ мушакларни спазми билан боғлиқ оғриқ синдроми ва функционал ҳолатларини олдини олиш ва даволаш. Периферик артериал томирлар, бош мия томирларининг спазми, буйрак – тош касаллиги, альгодисменоррея, бачадон қисқаришларини кучсизлантириш ва туғриқларда бачадон бўйни спазмини олиш учун, инструментал текширишларни ўтказиш.

Катталарга ичга 0.04-0.08 г дан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга бир марталик дозада 0.01-0.02 г, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 0.02 г суткада 1-2 марта буюрилади.

Бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, юрак уриши, артериал босимни пасайиши, тезлашган юрак уриши, қизиш ҳисси, терлаш, аллергик тери реакциялари, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қабзият).

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги, II – III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок, артериал гипотензия. Коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, простата безининг гиперплазияси, глаукомаси бўлган пациентларга, хомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат лактоза сақлайди. Бу лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда меъда-ичак шикоятларини чақириши мумкин. Ушбу шакли лактоза, галактозании ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиш синдроми бўлган беморлар учун тўғри келмайди. Ҳайвонлардаги репродуктивликнинг экспериментлари ва клиник маълумотларни ретроспектив текширишлари дротаверинни ҳомиладорлик даврида қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмаслигини кўрсатади. Аммо препаратни авзаллиги ва хавфи нисбатини синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш тавсия қилинади. Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди. Терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганда дротаверин автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Биронта ножўя таъсирлари пайдо бўлганида транспортни ҳайдаш ва станокларда ишлаш масаласини шахсий кўриб чиқиш талаб қилинади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда

2 йил