• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Коришпан


Таблеткаларда 40 мг дан

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Дротаверин (дротаверин гидрохлориди шаклида)

Силлиқ мушакларнинг спазми билан чақирилган функционал ҳолатларни ва оғриқ синдромини даволаш ва олдини олиш учун қуйидаги касалликларда: холелитиаз спазмларида (жигар санчиғи), холециститда, меъда ва 12 бармоғли ичакнинг яра касаллигида, меъданинг пилорик ва кардиал бўлимлари спазмларида; спастик қабзият, спастик колит, проктит, тенезмлар; газлар йиғилиб қолиши оқибатида операциядан кейинги коликалар, нефролитиаз (буйрак коликаси), пиелит билан боғлиқ бўлган сийдик йўллари спазмлари; турли асбоблар қўлланиши оқибатида кузатиладиган силлиқ мушакларнинг спазмлари; периферик артериал, бош мия томирларнинг спазмлари; альгодисменорея; ҳомиладорлик даврида бачадонни қўзғалишини пасайтириш учун; туғишда бачадонга кириш йўли спазмида, бачадонга кириш йўли очилишини кечикиши ҳолатларда, туғишдан кейинги тўлғоқларда, тахдид соладиган абортда; эндоартериитларда периферик томирлар спазмларида; артериал гипертензияда ва стенокардияда бошқа антигипертензив ва антиангинал воситалар билан комбинацияда даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Ичилади, катталарга бир кунда 1-2 таблеткадан 3 марта. 6 ёшгача бœлган болаларга бир марталик доза 10-20 мг, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 ёшдан то 12 ёшгача – 20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг буюрилади. Суткада 1-2 марта қабул қилинади.

Бош айланиши, юрак тез уриши, исиб кетиш ҳисси, кўп терлаш бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш ман этилади

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида, ҳамда коронар артериялари яққол атеросклерози билан касалланган беморларга препарат эхтиёткорлик билан буюрилади. Меъда ва 12 бармоқли ичак яраси касаллигини даволашда препарат холинолитиклар билан комбинацияда қўлланади. Препарат тўғридан-тўғри силлиқ мушакларга таъсир этиши туфайли, у холиноблокаторлар гуруҳига қарашли дори воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда (глаукома, простата безининг гипертрофиясида ва бошқаларда), спазмолитик сифатида қўлланилиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил