• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Папаверин шамчаси


Ректал шамчалар 20 мг дан контур уяли ўрамларда

Рецептсиз

Шамча



Қўшимча маълумотлар


Папаверин гидрохлорид

Препарат қорин бўшлиғи аъзоларининг (пилороспазмда, холециститларда, спастик колитларда), бронхларнинг, сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмида, периферик томирларнинг (эндартериит ва бошқалар) ва бош мия томирларининг спазмида қўлланади. Ёрдамчи восита сифатида премедикация учун қўлланади.

Ректал. Шамчалар контур ўрамидан қайчи ёрдамида шамчанинг контури бўйлаб плёнкани кесиб озод қилинади, ва тозаловчи хўқнадан ёки ичак мустақил бўшалганидан кейин тўғри ичакка иложи борича чуқур қилиб киритилади. Катталарга 20-40 мг (1-2 шамча) дан суткада 2-3 марта. Болаларга ёшига қараб, 0,005-0,06 г дан суткада 2 марта.

Маҳаллий реакциялар - анал соҳада қичишиш, ачишиш ҳисси. Бошқалар - папаверин катта дозаларда қўлланганида кўнгил айниши, қабзият, уйқучанлик, кучли терлаш, гипотония, бош айланиши, бош оғриғи бўлиши мумкин

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, тўғри ичакнинг яллиғланиш жараёнлари, коматоз ҳолат, нафасни сусайиши, бронхообструктив синдром, АВ ўтказувчанликни бузилиши, глаукома, 6 ойликкача бўлган болалар.

Кекса ва ҳолсизланган беморларда, шунингдек бош суяги мия жароҳати, буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишлари, гипотериоз, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, простата безининг гипертрофияси бўлган пациентларда, қоринчалар устки тахикардиясида, шок ҳолатида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Препарат автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил