• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Спазган


10 таблеткадан блистер ўрамларда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Ҳар 1 та таблеткада фаол моддалар: Метамизол натрий - 500 мг, питофенон гидрохлориди - 5,0 мг, фенпивериний бромиди - 0,1 мг

Ички аъзоларни силлиқ мушакларини спазмларидаги кучсиз ва ўрта меъёрида ривожланган оғриқли синдроми – буйрак ва ўт йўлларидаги санчиқлар, ичак спазми, дисминоррея ва ички аъзоларни бошқа спастик ҳолатлари. Бўғин оғриқларида, невралгия, ишиалгия, миалгияда қисқа муддатли симтоматик даволашда ишлатилиши мумкин. Хирургик ва диагностик муолажалардан кейин оғриқни қолдириш учун ёрдамчи восита сифатида. Зарурат бўлганида препарат шамоллашларда ва инфекцион яллиғланишли касалликларида иситмани тушириш учун қўлланилиши мумкин.

Ичга, яхшиси овқатдан кейин. Катта ёшдагилар ва 15 ёшдан катта бўлган болалар: Одатда 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилишлиги керак. Препаратни қабул қилиш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратни суткалик дозасини ёки қўллашни давомийлигини оширилиши фақат шифокор маслаҳатига қараб рухсат берилади. Болаларга: Препарат фақат шифокор тавсиясига кўра буюрилади. 6-8 ёшли болаларга: Ярим таблетка, 9-12 ёшдагиларга: Таблетканинг тўртдан уч қисми, 13-15 ёшдагиларга: 1 таблеткадан кунига 2-3 марта. Бошқача тартибда қўлланилишига шифокор маслаҳати билан рухсат берилади.

Терапевтик дозаларда одатда препарат яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш, жуда кам – анафилактик шок) бўлиши кузатилади. Алоҳида ҳолатларда – эпигастрал соҳасида ачишиш ҳисси, оғиз қуриши, бош оғриши. Бош айланиши, артериал босимни пасайиб кетиши, тахикардия, цианоз бўлиши мумкин. Узоқ вақт ишлатилганида - қон тизимида бузилишлар (тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз). Бронхоспазмг мойиллиги бўлганларда хуружларни ривожланиши кутилиши мумкин.

Пирозолон ҳосилалари (бутадион, трибузон) ва препаратнинг барча компонентларига бўлган юқори сезувчанликда. -Жигар ва буйрак фаолиятини яққол намоён бўлган бузилишларида. -Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани ирсий танқислиги. -Тахиаритмия. -Глаукомани очиқ бурчакли шакллари. -Сийдик тутилиши тенденцияли простата гипертрофиясида. -Ошқозон ичак йўлларида овқат маҳсулотларини ўтаолмаслиги ва мегоколон. -Қон тизими касалликлари. Коллаптоид ҳолати. -ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва охирги 6 ҳафтасида. -Эмизикли даври. - 5 ёшдан кичкина бўлган болаларда.

Жигар ёки буйрак фаолияти бузилган, гипотония, бронхларни сиқилишига мойил бўлган беморларда, ҳамда ностероидли препаратларга ёки нонаркотик анальгетикларга бўлган юқори индивидуал сезувчанликда препаратни шифокор назорати остида ва эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Баъзида метамизол метаболитлари туфайли сийдик қизил рангга бўялиши мумкин. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири. Спазганни бошқа нонаркотик анальгетиклари билан бирга қўлланилиши уларнинг ўзаро токсик эффектлари кучайиши мумкин. Учциклик антидепрессантлар, перорал контрацептив воситалари, аллопуринол метамизолни жигардаги метаболизмини ўзгаришига олиб келади ва уни токсиклигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларини бошқа индукторлари метамизол таъсирини камайтиради. Циклоспорин билан бирга қўлланилиши циклоспоринни қондаги миқдорини камайтиради. Седатив воситалари ва транквилизаторлар Спазганни оғриқсизлантирувчи таъсирини кучайтиради. Юқорида қайд этилган ва бошқа препаратлар билан бир пайтда қўллаш зарурати бўлганда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Жигар ва буйрак фаолиятлари бузилган беморларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Препарат узоқ вақт (бир ҳафтадан кўпроқ) қўлланилганида периферик қон манзараси ва жигарни функционал ҳолати назорат қилиниши керак.

Препарат 30 С дан юқори бўлмаган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган