• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Релцер


Стрип 10 таблеткадан

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир таблетка сақлайди: Лакрица - 4 мг Қуритилган алюминий гидроксиди гель - 250 мг Магний гидроксиди - 250 мг Симетикон USP - 40 мг

Релцер таблеткалари пептик яра, гастрит, юқори кислоталик, рефлюкс-эзофагит, ачишиш, диспепсия, метеоризм ва газ ҳосил бўлишини даволош учун қўлланади.

Одатдаги доза 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта овқатдан сўнг ёки заруратга қараб. Таблеткалар чайналиши ва сув билан ичилиши лозим. Даволаш давомийлиги дастлабки ҳолатга боғлиқ.

Релцер таблеткалари одатда яхши ўзлаштирилади. Қабзият алюминий гидроксиди билан боғлиқ бўлиши мумкин, аммо асосини ташкил этмайди, чунки алюминий гидроксидидан бўладиган енгил қабзият таъсир самараси магний оксидининг лакзатив таъсири билан мажмуада намоён бўлади, бу ножўя таъсирни олдини олади. Ножўя таъсирлар буйраклар фаолияти бузилган пациентларда кузатилиши мумкин. Агарда фосфатлар етишмовчилиги бўлса, унда алюминий гидроксиди препаратлари узоқ муддат давомида қабул қилинганида гипофосфатемия ва остеомаляция ривожланиши мумкин.

Релцер таблеткаларини препаратнинг ингредиентига ўта сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда Релцер таблеткалари шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилиши лозим. Гарчи лакрицани қабул қилишда электролит мувозанатининг бузилиши қайд этилмасада, бу ҳолат гипертензия, шиш ёки юрак патологияси бўлган пациентлар қабул қилганида ҳисобга олиниши лозим. Алюминий гидроксидини тетрациклиннинг ҳар қандай шакли билан бир вақтда ишлатилиши мумкин эмас, чунки антацид тетрациклинининг сўрилишини секинлаштиради. Алюминий гидроксиди варфарин, дигоксин, квинин, квинидин ва баъзи бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири қилиб, уларнинг сўрилиши ва чиқарилишини бузиши мумкин. Шунинг учун уларнинг самараси бир вақтда алюминий гидроксиди шаклини қабул қилганда бузилиши мумкин.

Қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда, хона хароратида свқлансин.

Ўрамида кўрсатилган