• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бускопан


10 мг сақлайдиган таблеткалар 20 дона

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Гиосцин-N-бутилбромид -10,0 мг

Меъда-ичак спазми ва гипермоторикаси, билиар дискинезия ва сийдик чиқариш йўлларининг спазми, дисменорея (менструал циклнинг бузилиши).

Перорал Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 1-2 драже, кунига 3-5 марта. Бускопан дражесини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Бускопан одатдаги дозаларда ишлатганида сўлак безлари ёки тер ажралиб чиқишига нисбатан атропин учун характерли бўлган, қандай бўлмасин нохуш самаралари кузатилмаган. Айрим ҳолларда препарат вена ичига юборилганида юрак қисқаришлари сонини бироз ошиши аниқланади. Парентерал юбориш, айниқса катта дозаларда, баъзида аккомадацияни вақтинчалик бузилишини чақириши мумкин, у тезда ўтиб кетади. Шунинг учун парентерал юборилганидан кейин, ҳатто барча йўриқномаларга риоя қилинганида ҳам. Бускопан кўришни ва, мувофиқ равишда автомобиль ҳайдаш ёки техникани бошқаришда реакцияни бузиши мумкин.

Бускопанни гравис миастенияси ва мегаколани бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Бускопан фаол моддага ўта юқори сезувчанлиги бўлган (аллергиялар) пациентларда қўлланилмайди.

Клиникагача бўлган бор маълумотлар, улар чекланган бўлсада ҳеч қандай хавф борлигини кўрсатмаган. Аммо, ҳомиладорлик вақтида бутунлай хавфсизлиги аниқланмаган. Дори препаратларини бу даврда, айниқса биринчи уч ойлиги давомида қўллаш бўйича одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Хона хароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.