• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Но–шпа


10 таблеткадан алюминий блистерда. 2 блистердан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида. 100 таблеткадан полиэтилен қопқоқли полипропилен флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Дротаверин гидрохлориди -40 мг Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, тальк, повидон, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.

• Билиар йўлларининг касалликлари: холецистолитиаз, холанголитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит билан боғлиқ бўлган силлиқ мушакларнинг спазмлари. • сийдик йўлларининг силлиқ мушакларининг спазмлари: нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, қовуқнинг тенезмлари. Ёрдамчи даволаш сифатида: • келиб чиқиши меъда-ичак йўлларидан бўлан силлиқ мушакларнинг спазми, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, меъданинг кардиал ва ингичка ичакка туташ қисми (привратник) спазми, энтерит, колит, қабзият билан бўлган спастик колит ва ичак шиллиқ қавати колитининг метеористик шакллари. • тензион турли бош оғриғи • гинекологик касалликларда: дисменорея.

Катталар: Одатдаги ўртача доза ҳар куни 120-240 мг (2-3 қабулга). Болалар: 1-6 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинадиган суткалик доза 40-120 мг (2-3 қабулга), 6 ёшдан катталарга 80-200 мг (2-3 қабулга).

• Меъда-ичак бузилишлари: кам - кўнгил айнаши, қабзият • нерв тизимининг бузилишлари: кам - бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик • юрак-томир бузилишлари: кам - юрак уришини тезлашиши жуда кам: гипотензия.

• Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик • оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги • оғир юрак етишмовчилиги (юракни паст чиқариб ташлаш синдроми) • таблетка шаклини 1 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан. Препаратни гипотензияда қўллаш юқори эҳтиёткорликни талаб қилади.

Но-шпа таблеткалари 52 мг лактоза сақлайди. Бу лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда меъда-ичак шикоятларини чақириши мумкин. Ушбу шакли лактоза танқислиги, галактоземия ёки глюкоза/галактозанинг сўрилишини бузилиш синдроми бўлган беморлар учун тўғри келмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Ҳайвонлардаги репродуктивликнинг экспериментлари ва клиник маълумотларни ретроспектив текширишлар, дротаверинни ҳомиладорлик даврида қўллаш на тератоген, на эмбриотоксик таъсирга олиб келмаслигини кўрсатади. Аммо препаратни қўллаш фақат фойда ва хавф нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейин тавсия қилинади. Зарур клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли, лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди. Автомобил бошқариш қобилиятига таъсири. Ичга терапевтик дозаларда қабул қилинганида дротаверин автомобилни бошқариш ва юқори диққат талаб қиладиган ишларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида транспортни ҳайдаш ва станокларда ишлаш масаласи шахсий кўриб чиқишни талаб қилади.

Блистерлардаги таблеткалар учун: 30 С дан паст ҳароратда сақлансин. Флаконлардаги таблеткалар учун: 15 С дан 25 С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил