• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Панкреатин


0,125 г дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 ёки 5 ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблетка фаол модда: Панкреатин - 0,125 г сақлайди ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати, повидон, метакрил кислотасининг сополимери (эугидрат L100), диэтилфталат, макрогол, титан диоксиди, тальк, бўёвчи тропеолин О, ванилин.

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги (сурункали панкреатит, панкреатэктомия, нурланишдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз). Метеоризм, ноинфекцион генезли диарея, Ремхельд синдроми (гастрокардиал синдром). Овқатнинг ўзлаштирилишини бузилиши (меъда ва ингичка ичак резекция қилинганидан кейинги ҳолат); меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрий бўган шахсларда овқатланишда ҳатога йўл қўйилган ҳоллар (ёғли овқатни, кўп миқдордаги овқатни истъемол қилиш номунтазам овқатланиш) ва чайнов фаолиятининг бузилишлари, узоқ муддат иммобилизация, кам ҳаракатли ҳаёт тарзи. қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишларига тайёрлаш.

Ичга. Препарат овқатланиш вақтида ёки ундан кейин чайнамасдан ва ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан бирга қўлланади. Доза шахсий, овқат ҳазм қилишининг бузилиши даражасига кўра аниқланади. Катталарга одатда: 2-4 таблеткадан суткада 3-6 марта. Максимал суткалик доза – 16 таблеток. Препарат 6 ёшдан ошган болаларга: Шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. Доза шахсий аниқланади. Одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатида овқатни ҳазм қилиш жараёнини бузилишида) бир неча ой ёки йилгача (доимий ўринбосар даволашнинг зарурати бўлганида).

Аллергик реакциялар. Кам – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши (панкреатинни таъсири билан бўлган бундай реакцияларни сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, чунки ташқи секретор етишмовчилигининг белгиларига таалуқли). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин. Муковисцидозда панкреатиннинг керакли дозаси оширилган ҳолда юқорига кўтарилувчи чамбарак ичакнинг имоцекал бўлимида стриктуралар (фиброзли колонапатиялар) ривожланиши мумкин. Панкреатин болаларда юқори дозаларда қўлланганида пертанал соҳанинг таъсирланиши ва оғиз шиллиқ қаватининг таъсирланишини пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болаларда.

Муковисцидозда стриктураларнинг ривожланишининг хавфини ошиши оқибатида панкреатининни юқори дозаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Доза истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисоби билан ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментларнинг миқдорига адекват бўлиши керак.

Қуруқ, болалардан олаолмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил