• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ново-пассит


тўқ шиша флаконларда 100 мл, 200 мл ва 450 мл

Рецептсиз

Эритма



Қўшимча маълумотлар


1 мл эритмада фаол моддалар: Доривор валериана, доривор лимонўт, тешилган далачой, оддий дўлана, инкарнат пассифлораси (страстоцвет), оддий қулмоқ, қора маржон дарахтининг суюқ экстракти – 0,0775 г. дан Гвайфенезин – 0,04 г. Ёрдамчи моддалар: Пропиленгликоль, натрий цикламати, ксантан камеди, инвертоза 50%, натрий бензоати, натрий сахаринат моногидрати, этанол 96%, апельсин хушбўйи, натрий цитрат дигидрати, мальтодекстрин, тозаланган сув

Препаратни катталар ва 12 ёшдан ошган болалар қабул қилишлари мумкин. • Асабийлик, ҳавотирлик, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик билан кечувчи неврастения ва невротик реакциялар • «Менеджер синдроми» (доимий руҳий зўриқиш ҳолати)• Уйқусизлик (енгил кўринишлари) • Асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари• Мигрень• МИЙ нинг функционал касалликлари (диспептик синдром, «таъсирланган ичак» синдроми) • Нейроциркулятор дистония ва климактерик синдромда симптоматик восита сифатида • қичувчи дерматозлар (атопик ва себореяли экзема, эшакеми)

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: Одатда Ново-Пассит 5 мл дан кунига 3 марта қабул қилинади. Зарурати бўлганида, суткалик дозани 10 мл гача ошириш мумкин, кунига 3 марта. Хоҳланмаган тормозланиш пайдо бўлган ҳолда: Эрталабки ва кундузги доза ярмига камайтирилади ва 2,5 мл дан қабул қилинади, кечқурун эса 5 мл. Дозани пациентнинг реакциясига қараб ўзгартириш мумкин. Препаратни қабул қилиш орасидаги интервал 4-6 соат бўлиши керак. Препарат бевосита мензуркадан қабул қилинади ёки ичимликлар (мева шарбати, чой ва бош.) билан аралаштирилади.

Пациентлар одатда препаратни яхши ўзлаштирадилар. Аммо кам ҳолларда қуйидаги нохуш реакциялар пайдо бўлиши мумкин: бош айланиши, чарчоқлик, уйқучанлик, аллергик реакциялар, экзантема, меъда-ичак йўлларининг бузилишлари (кўнгил айнаши, қусиш, спазмлар, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият), диққатни жамлашни пасайиши, улар препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади

Препарат компонентларига, айниқса гвайфенезинга бўлган юқори сезувчанлик, миастения, тутқаноқ. 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас. Препаратни қандли диабет, жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тўғрисидаги қарорни даволовчи шифокор қабул қилади. Бунинг учун жиддий асослар бўлиши лозим

Ново-Пасситни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш мумкинлиги ҳақида даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликлар истеъмол қилманг. Агарда 7 кун давомида аҳволингиз яхшиланмаса ёки аксинча, ёмонлашса, ножўя таъсир ёки одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлса, препаратни кейинчалик қўллашни мақсадга мувофиқлиги ҳақида даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Препарат 11,41 ҳажм % этанол сақлайди. ҳар бир доза 0,703 г гача этанол сақлайди, у болалар учун, жигар касалликлари бўлган, алкоголизмли, тутқаноқли, бош мия касалликлари ёки шикастланишлари бўлган пациентлар учун, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун зарарли. Препарат 13,3-15,1 г глюкоза ва 13,3-15,1 г фруктоза сақлайди. Препарат тавсия этилган дозаларга мувофиқ қўлланганида, ҳар бир доза 1,5 г гача глюкоза ва 1,5 г фруктоза сақлайди. Дозани ошириб юбориш ёки бола томонидан препарат тасодифан қабул қилинган ҳолда, шифокорга мурожаат қилинг.

10С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда

4 йил