• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Панкреазим


2 ёки 5 контур уяли ўрамлар картон қутига жойланади. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Минимал ферментли фаоллигига эга бўлган - 0,240 г панкреатин сақлайди: (липаза - 8000 ХБ FTP; амилаза - 5600 ХБ FTP; протеаза - 370 ХБ FTP) ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, аэросил, микрокристаллик целлюлоза, коллидон CL, магний стеарати, полиакрилат дисперсия 30 %, пропиленгликоль, тальк, титан диоксиди, кислотали қизил.

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар). Меъда, ичак, жигар, ўт қопининг сурункали яллиғланиш-дистрофик касалликлари, шу аъзоларнинг резекцияси ёки нурланишидан кейинги овқат ҳазм қилишнинг бузилишлари, метеоризм, диарея билан бирга кечувчи ҳолатлар (мажмуавий даволаш таркибида). Меъда-ичак тизимининг фаолияти меъёрида бўлган беморларда овқатланишини бузилишлари, шунингдек чайнаш фаолиятининг бузилишларида, мажбурий узоқ муддатли кам ҳаракатликда (иммобилизация), кам ҳаракатли турмуш тарзида овқат ҳазм қилишни енгиллаштириш учун. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишларга тайёрлаш.

Доза шахсий, меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилигининг даражасига қараб белгиланади. Одатда препарат ҳар бир овқатланишга 1-4 таблетка дозада (бу липазанинг 8 000-32 000 ХБ FTP миқдорида мос келади) буюрилади. Таблеткалар ичга, овқатдан олдин ёки овқат вақтида, чайнамасдан, кўп миқдордаги суюқлик билан, яхшиси ишқорий бўлмаган - сув, мева шарбатлари билан буюрилади. Катталар учун суткалик доза 48 000 - 150 000 ХБ FTP (6 - 18 таблеткани) ташкил этади. Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг умумий етишмовчилигида (масалан, кистали фиброзда) доза суткада 400 000 ХБ FTP гача оширилиши керак, бу катта ёшдаги одамнинг липазага суткалик эҳтиёжига тўғри келади. Даволаш курси бир неча кундан (парҳезнинг бузилишлари туфайли ҳазм қилиш жараёнининг бузилишларида) бир неча ойлар ва ҳатто йилларгача бўлиши мумкин (доимий ўринбосар даволашни зарурати бўлганда).

Узоқ вақт қўлланганида камдан-кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакцияларининг ривожланиши мумкин. Препаратнинг юқори дозалари узоқ вақт қўлланилганда гиперурикозурия ривожланиши мумкин. Шунингдек ичакни ўтказмаслигининг симптомлари пайдо бўлиши мумкин (илеоцекал бўлимида ва юқорига кўтарувчи чамбар ичакда).

Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг кучайиши, препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

Муковисцидозда препаратнинг дозаси истеъмол қилинадиган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментларнинг миқдорига тўғри келиши керак. Панкреазимни узоқ муддат қўллашда темир препаратларини қабул қилиш керак. Панкреазимни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Препаратни қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 15 C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил