• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Микразим


"Капсулалар 10000 ТБ ва 25000 ТБ. 20, 30, 40 ёки 50 капсуладан полимер банкаларда ёки полимер флаконларда.Ҳар бир банка ёки флакон, 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Пакреатин сақловчи ичакда эрувчи пеллет кўринишида (микрогранулалар) 168 мг 420 мг протеазанинг, камида 520 ТБ 1300 ТБ амилазанинг, камида 7500 ТБ 19000 ТБ липазанинг, камида 9000 ТБ 22500 ТБ ёрдамчи моддалар: Пеллетларнинг (микрогранулалар) қобиғи: эудрагит Е-100 (метилметакрилат, диметиламиноэтилметакрилати ва бутилметакрилати сополимери), триэтилцитрат, тальк, симетикон эмульсияси; капсулалар қобиғининг таркиби: желатин, сув, натрий лаурилсульфати, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат (пропилпарабен); бўёвчилар: пунц бўёвчиси (понсо 4R), хинолин сариқ бўёвчиси, патентланган кўк бўёвчиси, титан диоксиди.

Наслий касалликлар – муковисцидоз (меъда ости безининг фибрози), сурункали панкреатит, меъда ости безининг ўсмалари, меъда ости безидаги оператив аралашувлар билан боғлиқ меъда ости безининг фермент етишмовчилигида ўринбосар терапия учун. Меъда ости безининг фермент етишмовчилигидаги ўринбосар терапия асосий касалликни даволашнинг ўрнини босаолмайди. Меъда-ичак йўлларининг патологик ҳолатларида ёки бошқа касалликларида пайдо бўладиган овқат ҳазм қилиш жараёнларини бузилишларини тўғрилаш учун мажмуавий даволашда симптоматик терапия: меъда, ўт пуфаги, ичакнинг қисмини резекциясидан кейинги ҳолатлар; ўт-сафрони ажралиб чиқиши жараёнларининг бузилиши билан кечадиган касалликлар ва ҳолатлар (жигар касалликлари, холецистит, ўт қопи тошлари, ўт-сафро чиқариш йўлларининг сурункали касалликлари, ўт-сафро чиқариш йўлларининг хавфли ўсмалар, кистоз ўсмалар ва бошқалар билан эзилиши); ингичка ичак, ўникки бармоқ ичак ва йўғон ичакнинг ичидаги моддани ҳаракатланишини бузилиши билан кечадиган касалликларида; парҳездаги хатоликлар (ёғли ва қаттиқ овқатни истеъмол қилиш, кўп овқат ейиш, номунтазам овқатланиш); чайнаш фаолиятининг бузилишларида, кам ҳаракатли турмуш тарзи, узоқ муддатли иммобилизация ҳолатларида МИЙ фаолияти нормал бўлган катталар ва болаларда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш учун. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик тадқиқот ва УТТ га мажмуавий тайёрлаш учун ишлатилади.

Препаратнинг дозаси касалликнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб, шахсий танланади. Агарда препаратнинг бир марталик дозаси 1 капсуладан кўп бўлса, капсулаларнинг умумий миқдорининг ярмини бевосита овқат ейишдан олдин, қолган бошқа ярмини эса – овқат вақтида, ишқорий бўлмаган сув (сув, мева шарбатлари) билан ичиб, қабул қилиш керак. Агарда бир марталик доза – 1 капсула бўлса, уни овқат вақтида қабул қилиш керак. Ютиш қийинлашганида ва болалар учун, капсулани очиш ва микрогранулаларни чайнашни талаб қилмайдиган овқатга (масалан, олма пюреси, йогурт) қўшиб бериш мумкин. Микрогранулаларни майдалаш ва чайнаш, шунингдек уларни рН 5,5 дан юқори бўлган овқатга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиғини емирилишига олиб келади. Тайёрланган аралашмани дарҳол ишлатиш лозим. Ферментатив даволаш вақтида етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия қилинади, суюқликнинг танқислиги қабзиятни чақириши мумкин. Муковисцидоз. Ҳаётининг биринчи ёшидаги ва 4 ёшдан кичик болалар учун: Бошланғич ҳисобли дозаси, ҳар овқатлантиришда тана вазнининг ҳар килограммига 1000 ТБ липазани, 4 ёшдан катта болалар учун: Ҳар овқатлантиришда ҳар килограммига 500 ТБ липазани ташкил қилади. Доза касалликнинг оғирлиги, стеатореянинг яққоллиги ва нутритив статусга қараб шахсий танланади. Кўпчилик пациентлар учун тутиб турувчи доза: Суткада тана вазнининг ҳар килограмига 10000 ТБ дан ошмаслиги керак. Меъда ости безининг экзокрин етишмовчилигининг бошқа турлари. Сурункали панкреатити бўлган беморларда ўринбосар терапияда ферментларнинг дозаси ташқи секретор етишмовчиликнинг даражасига, шунингдек пациентнинг шахсий овқат ейиш одатларига боғлиқ. Стеатореяда (суткада аҳлатдаги ёғ 15 г дан кўп) ва шунингдек ич кетиши бўлса ва тана вазни камайганида, парҳез жиддий самара бермаганида – ҳар бир овқат ейишда 25000 ТБ дан липаза буюрилади. Зарурати бўлганида, ҳамда яхши ўзлаштирилганида доза бир марта қабул қилиш учун липазани 30000-35000 ТБ гача оширилади. Дозани кейинги оширилиши, кўпчилик ҳолларда даволаш натижаларини яхшиламайди ва ташхисни қайта кўриб чиқишни, рационда ёғ миқдорини камайтиришни ва/ёки қўшимча протон насоси ингибиторлари – препаратларини буюришни талаб қилади. Ич кетишлари ва тана вазнининг камайиши билан кечмайдиган бироз намоён бўлган стеатореяда бир марта қабул учун 10000 дан 25000 ТБ гача буюрилади.1,5 ёшгача бўлган болалар учун рухсат этилган доза – суткада 50000 ТБ; 1,5 ёшдан катта болалар учун препаратнинг дозаси 100000 ТБ дан ошмаслиги керак.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратнинг катта дозалари ишлатилганида кам ҳолларда диарея, кўнгил айниши, қабзиятлар, эпигастрал соҳада дискомфорт кузатилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин. Муковисцидозда панкреатиннинг керакли дозалари оширилган ҳолда кўтарилувчи чамбар ичакнинг илеоцекал қисмида структуралар (фиброзли колонопатиялар) ривожланиши мумкин.

Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, панкреатинни ва препаратнинг айрим компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик

Панкреатиннинг анча катта дозалари билан узоқ вақт даволанаётган болалар ва катталар мунтазам мутахассис кузатувида бўлишлари керак. Ферментли даволашнинг самарасизлигининг асосий сабаблари: ферментларни ўникки бармоқ ичакда, унинг ичидагиси билан оксидланиши натижасида фаолсизланиши, ингичка ичакнинг йўлдош касалликлари (гижжа инвазиялар, дисбактериоз), дуоденостаз; пациентлар томонидан тавсия қилинган даволаш тартибини бажармаслик; ўз фаоллигини йўқотган ферментларни ишлатиш.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда

2 йил