• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Энзим АТМ


Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10, 30 ёки 80 таблеткадан контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Панкреатин

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали пакреатит, панкреатэктомия, нурланишдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; Метеоризм, ноинфекцион генезли диарея, Ремхельд синдроми (гастрокардиал синдром). Овқатни ҳазм қилишининг бузилишлари (меъда ва ингичка ичакнинг резекциясидан кейинги ҳолат), меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрий бўлган шахсларга овқатланишдаги хатоликларда овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун (ёғли овқат, кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш, номунтазам овқатланиш) ва чайнаш фаолиятининг бузилишлар, кам ҳаракатли турмуш тарзи, узоқ муддатли иммобилизация. Қорин бўшлиғи аъзоларининг рентгенологик ва ультратовуш текширишларга тайёрлаш.

Ичга. Препарат овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, чайнамасдан ва ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбати) билан бирга қабул қилинади. Доза овқат ҳазм бўлишининг бузилиш даражасига қараб шахсий белгиланади. Катталарга одатда 2-4 таблеткадан суткада 3 марта. 6 ёшдан ошган болаларга препарат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. Доза шахсий белгиланади. Одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатолик оқибатида овқат ҳазм бўлиш жараёнини бузилиши) бир неча ойгача ёки йилгача (доимий ўринбосар даволаш зарурати бўлганида) ўзгариши мумкин. Рентгенолог ва ультратовуш текширишларидан олдин 2 таблеткадан суткада 2-3 марта, 2-3 кун давомида.

Аллергик реакциялар. Кам – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши (бу реакцияларни панкреатиннинг таъсири билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, чунки кўрсатилган ҳолатлар меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилиги белгиларига тааллуқли). Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемияни ривожланиши мумкин. Муковисцидозда панкреатиннинг керакли дозалари ошириб юборилган ҳолларда кўтарилувчи чамбар ичакнинг илеоцекал бўлимида стриктурлар (фиброзли колонопатия) ривожланиши мумкин. Панкреатин болаларда юқори дозаларда қўлланганида перианал таъсирланиш ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, буйрак етишмовчилиги, гепатит, механик сариқлик, ўт-тош касаллиги, ўт пуфагининг эмпиемаси, ичакни ўтказмаслиги. 6 ёшгача бўлган болалар.

Панкреатинни ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги етарли ўрганилмаган. Она учун фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Лактация даврида панкреатинни қўллаш мумкин. Муковисцидозда стриктурларнинг (фиброз колонопатиялар) ривожланишини хавфи туфайли панкреатинни юқори дозаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Доза истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисоби билан ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига адекват бўлиши керак. Узоқ вақт қўлланганида бир вақтда темир препаратлари буюрилади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил