• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Тризим Микрокапс


10 капсуладан контур уяли ўрамда (ПВХ/алюминий)

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Тризим микрокапс 10000 Таъсир этувчи модда: Панкреатин - 0,140 г бу фаоллиги бўйича камида: - 10000 липолитик ТБ - 8000 амилолитик ТБ - 600 протеолитик ТБ га мос келади. Ёрдамчи моддалар: метакрил кислотаси - этилакрилат сополимери (1:1), дисперсия 30%, симетикон, тальк, триэтил цитрати, қанд кукуни. Тризим микрокапс 20000 Таъсир этувчи модда-Панкреатин-0,280 г Бу фаоллиги бўйича камида - 20000 липолитик ТБ - 16000 амилолитик ТБ - 1200 протеолитик ТБ га мос келади. Ёрдамчи моддалар: метакрил кислотаси-этилакрилат сополимер (1:1), дисперсия 30%, симетикон, тальк, триэтил цитрати, қанд кукуни.

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигида, сурункали панкреатитларда, муковисцидозда, панкреатэктомияда, меъда ости безининг ракида, меъда ости бези ёки ўт-сафро йўлларининг ўсма оқибатидаги обструкциясида, Швахман-Даймонд синдромида, кексалик ёшида; меъданинг резекциясидаги овқат хазм қилиш жараёнларининг бузилишини симптоматик даволашда, холецистэктомиядан кейинги ҳолатларда, дуодено ва гастростазда, билиар обструкцияда, холестатик гепатитда, жигар циррозида, ингичка ичакнинг терминал бўлимини патологиясида, ингичка ичакда бактерияларни ҳаддан зиёд ўсишида, овқатланишдаги хатоликларда ўринбосар даволаш.

Ичга, капсулани, чайнамасдан етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ичиш керак. Доза меъда ости бези фаолиятининг етишмовчилик даражасига ва пархезнинг таркибига қараб шахсий танланади. Овқатланиш бошида бир марталик дозанинг 1/3 ёки 1/2 қисмини, қолган қисмини овқатланиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади. Даволашни бошида препарат 10000-20000 липаза ТБ дан асосий овқат қабул қилиш билан бирга буюрилади. Стеатореяни камайтириши ва пациентнинг оптимал ҳолатини тутиб туриш учун дозани ошириш мумкин: асосий овқат қабул қилишдаги доза (нонушта, кундузги ва кечқурунги овқат) 20000-70000 липаза ТБ ни, енгил тамадди қилиш вақтида 5000-20000 ларда ТБ ни ташкил қилади. Муковисцидозда доза тана вазнига боғлиқ ва даволашни бошида овқат қабул қилиш вақтида 4 ёшдан кичик болаларда-1000 липаза ТБ/кг, 4 ёшдан катталарда-500 липаза ТБ ни ташкил қилади. Доза касаллик белгиларининг яққоллигига, стеаторияни ва оптимал овқат ҳолатини тутиб туриш бўйича назорат натижаларига боғлиқ. Максимал доза-суткада 10000 липаза ТБ/кг. Кичик болаларда ёки кекса ёшдаги беморларда ютиш қийин бўлганида капсула эҳтиёткорлик билан очилади, гранулалар чайнашни талаб қилмайдиган суюқ овқатга қўшилади ёки суюқлик билан бирга қабул қилинади. Тайёрланган аралашмани сақлаш мумкин эмас. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (пархездаги хатоликлар оқибатидаги овқатни ҳазм бўлиш жараёнининг бузилишида) бир неча ой ва хатто йилгача (давомий ўринбосар даволашнинг зарурати бўлганда) ўзгариши мумкин.

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганда ножўя таъсири 1% дан кам ҳолларда кузатилади. Овқат хазм қилиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда-диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айнаши. Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда-тери кўринишлари. Моддалар алмашинуви томонидан: узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганда гиперурикозурия ва ҳаддан зиёд юқори дозаларда- қон плазмасида сийдик кислотасининг миқдори ошиши мумкин. Бошқалар: препарат юқори дозаларда болаларда қўлланганда анал олди соҳасида таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, қткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши. 15 ёшгача бўлган болалардаги муковисцидоз.

Муковисцидозда препаратнинг дозаси истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисоби билан ёғларни гидролизи учун зарур бўлган ферментларнинг миқдорига адекват бўлиши керак. Муковисцидоз бўйича препарат билан узоқ муддат даволанган болалар мунтазам мутахассисда кузатилишлари керак. Препаратни ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлигига етарли ўрганилмаган. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш фақат агарда она учун даволашдан кутилаётган самара ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда мумкин. Муковисцидозда панкреатин керакли дозадан ошириб юборилган ҳолда чамбар ичакнинг илсоцекал ва юқорига кўтарилувчи қисмида стриктурлар (фиброз колонопатиялар) ривожланиши мумкин

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 15° С дан 25° С гача бўлган ҳароратда.

2 йил