• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Тризим


Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Панкреатин

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар). Меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш - дистрофик касалликлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, диарея (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечадиган, бу аъзоларни резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолат. Меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрда бўлган пациентларда овқатланиш хатоликлари холида шунингдек чайнаш фаолиятини бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли турмуш тарзида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш тадқиқотига тайёрлаш.

Ичга, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, катта миқдордаги суюқлик, яхшиси ишқорий бўлмаган: сув, мева шарбатлари билан бирга қабул қилинади. Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилик даражасига қараб шахсий равишда танланади. Катталарга одатда препарат овқатни ҳар гал қабул қилишда 1-4 таблеткадан (бу липаза бўйича 8000-32000 ТБ FIP га мос келади) буюрилади. Катталар учун суткалик доза 48000-150000 FIPни (6-18 та таблетка) ташкил этади. Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини тўлиқ етишмовчилигида (масалан, кистозли фиброзда) доза суткада 400000 ТБ FIP гача оширилиши мумкин, бу катта одамнинг липазага бўлган суткалик эҳтиёжига мос келади. Даволаш курси бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатида овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ва хаттоки бир неча йилларгача (доимий ўринбосар терапия зарурати туғилганида) давом этиши мумкин.

Узоқ муддат қўлланганида жуда кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Препаратнинг юқори дозаси узоқ муддат қўлланганда гиперурикозурия ривожланиши мумкин.

Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Муковисцидозда препаратнинг дозаси, истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисобга олиб, ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига мос келиши лозим.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин.

2 йил