• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Супростилин


20 (10х2) таблеткадан, контур уяли ўрамларда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Хлоропирамин гидрохлориди- 0,025 г ёрдамчи моддалар: тальк, крахмал, сут қанди, магний стеарати.

Аллергик дерматозлар (эшакеми, экзема, тери тошмаси, дерматит), аллергик ринит ва конъюнктивит, тошмали иситма, Квинке шиши, дори аллергиялари, енгил кечувчи бронхиал астма (мажмуавий даволаш таркибида).

Катталарга: Овқат вақтида 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қиладилар; зарурати бўлганида, суткалик доза оширилади. Максимал суткалик доза – 6 таблетка (150 мг). 1 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга: 1/4 таблеткадан суткада 2-3 марта; 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 1/3 таблеткадан суткада 2-3 марта; 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 таблеткадан суткада 2-3 марта.

Уйқучанлик, оғизнинг қуриши ҳисси, умумий ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Ҳомиладорлик ва лактация даврлари, Бир ойликгача бўлган болалар, глаукома, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, меъда яра касаллиги, сийдик чиқарилишини бузилиши, МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, препаратга ёки этилендиаминнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик.

Даволашнинг бошида препаратни қабул қилаётган пациентлар, юқори диққатни ва тезкор реакцияларни талаб этадиган потенциал хавфли фаолият турларидан сақланишлари лозим. Кейинчалик эса бу чеклашлар ўтказилаётган даволашга шахсий реакцияга боғлиқ. Даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш ман этилади. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Супростилин марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг самарасини потенциялайди. Препарат трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида М-холиноблокаторлик таъсири, шунингдек марказий нерв тизимини сусайтирувчи самараси кучайиши мумкин. Аналептиклар билан бир вақтда қўлланганида тиришишларнинг ривожланиши хавфини оширади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, хона ҳароратида сақлансин.

5 йил