• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Лоратадин


90 мл дан банка ёки флаконда дозаловчи стакан билан қутида.

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


1 мл сиропда фаол модда: 1 мг лоратадин сақлайди; ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, натрий сахарини, глицерин, лимон кислотаси, кристалланмайдиган сорбит эритмаси (Е420 сақлайди), метилпарагидроксибензоат (Е216), пропилпарагидроксибензоат (Е218), «Земляника лесная AKF 434” хушбўйи, (Е124, Е 122), тозаланган сув.

Мавсумий (поллиноз) ва йил давомидаги аллергик ринит ва аллергик конъюнктивит - бу касалликлар билан боғлиқ бўлган акса уриш, бурун шиллиқ қаватининг қичишиши, ринорея, кўзларда ачишиш ва қичишиш ҳисси, кўз ёшини оқиши каби белгиларни бартараф қилиш. Сурункали идиопатик эшакеми. Келиб чиқиши аллергик бўлган тери касалликлари.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мл дан (10 мг) суткада 1 марта қабул қиладилар. 2 дан 12 ёшгача бўлган болалар(тана вазни 30 кг дан кам): 5 мл дан (5 мг), тана вазни 30 кг дан кўп – 10 мл дан (10 мг) суткада 1 марта. 1 дан 2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дозада (2,5 мг) суткада 1 марта қабул қилиш тавсия қилинади. Препарат билан даволашнинг давомийлигига шахсий белгиланади.

Чарчоқлик, бош оғриғи, уйқучанлик, оғизни қуриши, гастроинтестинал бузилишлар (кўнгил айниши, гастрит), аллергик тошма. Алопеция, анафилаксия, жигар фаолиятини бузилишлари, тахикардия ва юрак уриши ҳиссининг якка ҳоллари бўлиши мумкин.

Лоратадинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 1 ёшгача бўлган болалик ёши.

Буйраклар ва жигарнинг оғир касалликларида лоратадин шифокорнинг назорати остида қабул қилинади. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар лоратадиннинг клиренсини мумкин бўлган камайиши орқали препаратнинг дозасини пасайтиришга мажбурлар (тавсия қилинадиган бошланғич доза 5 мг суткада 1 марта ёки 10 мг дан кунора). лоратадин алкоголнинг таъсирини потенцияламайди. Овқат қабул қилиш препаратнинг самарасига таъсир кўрсатмайди. Ташхис синамаларни ўтказишдан 48 соат олдин (масалан аллергенлар билан провокацион синамалар), нохуш натижалардан сақланиш учун, препарат қабул қилишни тўхтатиш лозим.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил