• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кларисан


10 мг дан контур уяли ўрамда 10 донадан, картон қутида

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Лоратадин ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, картошка крахмали, магний ёки кальций стеаратини сақлайди.

Препарат аллергияга, қичимага, экссудацияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергик реакцияларни ривожланиши ва кечувини олдини олади. Кларисан мавсумий ва йил бўйи учрайдиган аллергик ринитни даволаш ва олдини олиш учун ва бу касаллик билан боғлиқ бўлган белгиларни: акса уриш, шиллиқ қавати қичишишлари, ринореялар, ачишиш ҳисси ва кўзни қичишишини йўқотади. Кларисан бундан ташқари катталар ва 2 ёшли болаларда сурункали эшакем ва терининг аллергик келиб чиқиши бўлган бошқа касалликларини, шу жумладан ҳашоратлар чаққанда, псевдоаллергик реакцияларини, Квинке шишини ва қичишишини даволашда ҳам қўлланилади.

Ичга, овқатдан олдин. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга (ёки тана вазни 30 кг дан кўп): 10 мг дан (1 таблетка) суткасига 1 мартадан; 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга (тана вазни 30 кг дан кам бўлганида): 5 мг дан (1/2 таблетка) суткасига 1 мартадан буюрилади. Самара қабул қилингандан ярим соат ўтгач намоён бўлади ва 24 соат давомида сақланади. Препарат билан даволаш курси давомийлиги шифокор кўрсатмасига кўра аниқланади. Препаратни навбатдаги қабул қилишни ўтказиб юбориш ҳолларида уни икки маротабалик дозада қабул қилиш керак эмас. Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан етарли миқдордаги сув билан ичиш тавсия қилинади.

Даволаниш вақтида ножўя ҳолатлар: иштаҳани кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, бош оғриғи, чарчаш, уйқучанлик, қўзғалиш (болаларда), меъда соҳасида нохуш ҳолатлар, ичак фаолиятини бузилиши, тошма кўринишидаги реакциялар кузатилиши мумкин. Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида: препарат қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиш зарур.

Кларисан Лоратадинни кўтара олмайдиган ёки препаратни ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўлланилмайди. 2 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Ҳомиладорлик даврида фақат шифокорни қатъий кўрсатмасига биноан қўлланилади. Лоратадин кўкрак сутига киради, шунинг учун препаратни лактация даврида буюрилмайди. Даволаш зарур бўлганида эмизиш тўхтатилади. Жигар ёки буйрак фаолияти етишмовчилиги бўлган беморларда доза шахсий танланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил