• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Диазолин


0,05 г ва 0,1 г дан. 10 донадан контур уяли ўрамда. 2, 3, 4 ёки 5 тадан контур ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз

Драже



Қўшимча маълумотлар


0,05 ёки 0,1 г диазолин ёрдамчи моддалар:қанд, крахмал патокаси, ўртамолекуляр поливинилпирро-лидон, кунгабоқар мойи, асалари муми, тальк. .

Мавсумий ва аллергик ринит, тери қичишини келтириб чиқарадиган (экзема, нейродермит ва бошқалар) поллиноз, эшак еми, Квинке шиши, овқатдан ва дорилардан аллергия, дерматозлар ва бошқа аллергик ҳолатларнинг профилактикаси ва даволаш учун қўлланилади.

Дражени ичга, чайналмасдан, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин, дарҳол қабул қилиш керак. Катталарга ва болаларга 12 ёшдан бошлаб: 0,1 г дан кунига 1-3 марта, 2 ёшдан ошган болаларга: 0,05 г дан кунига 1-2 марта, 5 ёшдан ошган болаларга: 0,05 г дан кунига 2-3 марта, 5дан -10 ёшгача болаларга: 0,005 г дан 2-4 мартадан буюрилади. Катталар учун юқори дозалари: Бир марталик – 0,3 г, суткалик – 0,6 г. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва эришилган терапевтик самарага қараб белгиланади.

Меъда-ичак тизими томонидан: Диспепсия кўринишлари билан намоён бўлувчи (жиғилдон қайнаши, кўнгил айнаши, меъда соҳасида оғриқлар ва б.қ.) меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатади. Нерв тизими томонидан: Бош айланиши, парестезиялар, тремор, кучли чарчоқлик, хавотирлик (тунда), реакциялар тезлигининг секинлашуви. Бошқалар: Оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, аллергик реакциялар, жуда кам - гранулоцитопения ва агранулоцитоз. Болаларда: Ппарадоксал реакциялар: юқори қўзғалувчанлик, асабийлик, тремор, уйқунинг бузилиши.

Юқори сезувчанлик, простата безининг гиперплазияси, ёпиқбурчакли глаукома, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, меъда-ичак йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликлари, пилоростеноз, тутқаноқ, юрак ритмининг бузилишлари (ваголитик таъсирга эга бўлиб, атриовентрикуляр ўтказувчанликни яхшилаши ва бунинг натижасида юрак қоринча устки аритмияларининг ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади (дозани ва қабул қилишлар орасидаги интервални тўғрилаш талаб этилиши мумкин).

Препарат билан даволаниш даврида автотранспорт воситаларини ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Бронхиал астма ва анафилактик шокда кам самарали.

Препарат қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, болалар олаолмайдиган жойларда сақланиши керак.

3 йилу 6 ой