• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Диазолин


10 та таблеткадан ёки ёруғликдан ҳимояланган шиша флаконларда 20 та таблеткадан сақланади. Картон қутида 1 тадан катакли ўрамда ёки 1 та флакондан

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


0,1 г диазолин сақлайди. ёрдамчи моддалар: сутли қанд, қандли порошок, картошка крахмали, кальций стеарат, поливинилпирролидон.

Мавсумий ва аллергик ринит, тери қичишини келтириб чиқарадиган (экзема, нейродермит ва бошқалар) поллиноз, эшак еми, Квинке шиши, овқатдан ва дорилардан аллергия, дерматозлар ва бошқа аллергик ҳолатларнинг профилактикаси ва даволаш учун қўлланилади.

Диазолин катта ёшдагиларга ва 12 ёшгача бўлган болаларга кунига 0,1-0,2 г дан 2 марта овқатдан кейин истеъмол қилиш тайинланади. Болаларга кунига 0,05 г дан 1-3 марта тайинланади. Даволаш курсини шифокор касалликнинг характерига ва эришилган терапевтик самарага қараб белгилайди.

Диазолин ошқозон-ичак трактининг шиллиқ пардасига диспепсик кўринишларда намоён бўладиган (зарда қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал зонадаги оғриқлар ва бошқалар) қичитувчи таъсир кўрсатади. Оғиз қақраганлиги, сийишнинг қийинлашиши, аллергик таъсирлар бўлиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан – бош айланишлари, парестизия, кўп чарчаш, уйқусираш, таъсир кўрсатишнинг сусайиши юз беради, шу сабабли диазолинни катта минут-эътиборни ва тезлик билан психик ва жисмоний таъсир қилишни талаб этадиган ишларни бажарувчи кишиларнинг истеъмол қилмаганлиги яхши. Камдан-кам ҳолларда гранулоцитопения ва агранулоцитаз пайдо бўлиши мумкин.

Ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг ярали касаллиги, ошқозон-ичак трактининг бошқа яллиғланиш касалликлари. Препаратнинг якка тартибда истеъмол қила олинмаслиги.

Препаратни: ҳомиладорлик ва эмизиш даврини бошдан кечираётган аёлларга; ёпиқ бурчакли глаукомада, простатит бези аденомасида, пилоростенозда, эпилепсияда, юрак ритми бузилишларида тайинлаш тавсия этилмайди.

Препарат қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, болалар олаолмайдиган жойларда сақланиши керак.

3 йилу 6 ой