• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аллеркапс


Қаттиқ желатин капсулалар №1. 5-10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Цетиризин гидрохлориди - 5 мг ёки 10 мг. ёрдамчи моддалар: магний стеарати, лактоза, картошка крахмали.

Аллеркапс турли аллергенлар чақирган аллергик ҳолатларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади. Аллеркапс катталар ва олти ёшдан ошган болаларда: - мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринитлар ва аллергик конъюнктивитнинг тумов, қичишиш, аксириш, ринорея, кўз ёшини оқиши, конъюнктивани қизариши каби симптомларини; - эшакемининг симптомлари, шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми ва Квинке шиши, ҳамда қичишиш ва тошмалар билан кечадиган бошқа аллергик дерматозларни даволаш учун қўлланади.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга: Суткалик доза 10 мг., суткада бир маротаба, кечаси қабул қилган афзалроқ. 6-12 ёшли болалар: 5 мг дан кунига 1 ёки 2 марта. Кунига 1 марта 5 мг дозадан бошлаш мумкин, агар бу қониқарли натижа берса. Кекса пациентларда (буйракларнинг нормал фаолияти шароитида) дозани пасайтириш керак эмас. Буйрак фаолиятининг ўртача ва оғир бузилишларида дозани 2 марта пасайтириш тавсия этилади. Аллеркапс кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Аллеркапс одатда беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда қабул қилиш бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, чарчоқлик ҳисси, оғизни қуриши, қўзғалиш, меъда-ичак бузилишларини чақириши мумкин. Баъзида ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, диарея, қабзият ва иштаҳани кучайиши қайд этилади. Аллеркапс билан даволаш даврида жигар трансаминазалари фаоллигини ўткинчи кучайиши аниқланиши мумкин. Шунингдек гемолитик анемия ёки тромбоцитопения кузатилиши мумкин. Тери реакцияси ва томирлар шиши каби юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам учрайди.

Компонентлардан ҳар қандайига, шунингдек гидроксизинга юқори сезувчанлик реакциялари мавжудлиги тўғрисидаги анамнез маълумотлари бўлган шахслар; - ҳомиладорликда; - эмизишда, чунки цетиризин кўкрак сутига ўтади; - 6 ёшгача бўлган болаларда.

Аллеркапснинг шифокор томонидан тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. - Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, гемадиализдаги беморлар ва жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. - Цетиризин кекса ёшдаги беморларда, ёшроқ одамлардагига қараганда секинроқ чиқарилади, шунинг учун дори воситасини қабул қилишлар орасидаги интервални ошириш керак. - Баъзида гемаграммани ва жигарнинг трансаминазалари фаоллигини, айниқса сариқлик ҳолида ёки қон талашлар ҳосил бўлиши ва/ёки қон кетишларида назорат қилиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида даволашни тўхтатиш керак. - Аллеркапс билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил