• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Алер – G


10 мг, ўрамда 20 таблетка

Рецептсиз

GM

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Цетиризин дигидрохлориди - 10 мг.

Мавсумий ва сурункали аллергик ринит; - аллергик конъюнктивит; - қичишиш билан кечадиган дерматозлар; - эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми) ва Квинке шиши.

Ичга. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан (10 мг) 1 марта эрталаб буюрилади; 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблетка (10 мг) 1 марта эрталаб ёки 1/2 таблетка (5 мг) эрталаб ва кечқурун; 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 таблетка 1 қабулда эрталаб ёки 1/4 таблетка эрталаб ва кечқурун. Буйракларнинг етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия этилган дозанинг ярми буюрилади. Буйракларнинг фаолияти меъёрида бўлган кекса ёшдаги беморларда дозани тўғрилаш талаб этилмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Оғизнинг қуриши, кам ҳолларда – диспептик бузилишлар; Марказий нерв тизими томонидан: Яққол бўлмаган ва тез ўтиб кетадиган уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, алоҳида ҳолларда - қўзғалиш; Аллергик реакциялар: Умуман препарат яхши ўзлаштирилади Жуда кам ҳолларда - тери кўринишлари, ангионевротик шиш.. Ножўя таъсирлари кам пайдо бўлади, одатда кучсиз ва ўткинчи характерга эга.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври.

Алер–G препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида алкоголь таъсирини кучайтирмайди (шунга қарамасдан эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади), рухий ва ҳаракат реакцияларига таъсир кўрсатмайди, автомобилни ҳайдаш ва юқори диққатни талаб этувчи иш вақтида қўлланиши мумкин (бундай ҳолларда препаратнинг дозаси оширилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим). Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Алер –G препаратининг фаол моддаси - цетиризин бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришмайди. Цитиризинни макролидлар ва кетоконазол билан бирга қўллаш ҳеч қачон ЭКГда ишончли ўзгаришлар чақирмаган.

Ёруғликдан, намликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 10 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

4 йил