• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Эслотин


10 таблеткадан блистерда, илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Дезлоратадин - 5 мг. ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати. Қобиқ таркиби: тозаланган сув, натрий метилпарабени, гидроксипропил-метилцеллюлоза (Е15), титан диоксиди, полиэтиленгликоль 400, тозаланган тальк.

Мавсумий полиноз ва йил давомидаги аллергик ринит (аксириш, бурундан шилимшиқни ажралиши, қичишиш ва бурунни битиши, кўзларни қичишиши ва қизариши, кўзёшни оқиши, танглайнинг қичишишини енгиллаштириш ёки бартараф этиш); - сурункали идиопатик эшакеми (терининг қичишиши ва тошмасини камайтириш ва бартараф этиш).

Эслотин ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, 5 мг дозада суткада 1 марта қабул қилинади. Таблеткани чайнамасдан, бутунлигича, сув билан бирга ютиш керак.

Кучли чарчоқлик, оғизни қуриши, бош оғриғи. Жуда кам - тахикардия, юрак уриши, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, билирубиннинг концентрациясини ошиши, аллергик реакциялар, жумладан анафилаксия ва тошма.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил